Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ақшагул ТУЛЕГЕНОВА: Ҳаётимизда катта аҳамиятга эга ҳужжат

Ақшагул  ТУЛЕГЕНОВА: Ҳаётимизда катта аҳамиятга эга ҳужжат

Айни пайтда бутун дунёда кечаётган ташвишли воқеалар ҳаммамизга яхши маълум. Халқаро экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, пандемия дунё иқтисодиётига 2 триллион доллардан зиёд зарар етказиши кутилмоқда. Ҳамма жойда савдо алоқалари, кўплаб хизматлар тўхтаб қолган.

Шу боис, мамлакатимизда ушбу инқироз иқтисодиётга кескин салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида зарур чора-тадбирлар кўрилаётир. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг Фармон ва қарорлари қабул қилиниб, бизнес тузилмаларга кўплаб имтиёз ва преференциялар берилмоқда.

Куни кеча Президентимиз раислигида коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида юртбошимиз бу масалага алоҳида тўхталиб, корхоналарнинг изчил ишлашига кўмаклашиш, барча имконият ва захираларни тўлиқ сафарбар этиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, халқимизга яна бир бор мурожаат қилиб, ҳар бир фуқародан ўзини эҳтиёт қилишни сўради.

Жорий йил 3 апрель куни давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон эса, кўпчилик тадбиркорлар томонидан кутилган янгилик бўлди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, эндиликда карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилади. Шу билан бирга қийин аҳволдаги корхоналар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва аҳолининг 12 триллион сўмлик кредит мажбурияти муддати узайтирилмоқда. Бу эса, партиямиз электорати бўлган тадбиркор ва фермерлар учун айни муддао бўлди. Энди улар берилган бу имтиёзлардан самарали фойдаланиб, иш жойларини сақлаб қолган ҳолда фаолиятини изчил давом эттиради.

Хулоса қилиб айтганда, бизнинг буюк ва танти халқимиз кўп асрлик тарихида не-не бало-қазоларни енгиб ўтган. Бу синовдан ҳам янада жипслашиб, шифокорлар тавсияларига амал қилиб тезроқ енгиб ўтишига ишонаман.

Ақшагул ТУЛЕГЕНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати

 


Кўришлар сони: 94

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...

Тадбирлар тақвими