Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Мавлудахон ИБРАГИМОВА: Мамлакат раҳбари куюнганича бор

Мавлудахон ИБРАГИМОВА: Мамлакат раҳбари куюнганича бор

Коронавирус пандемиясининг бутун дунё мамлакатлари қатори бизнинг ҳам иқтисодиётимизга салбий таъсири бўлиши табиий. Ҳукуматимиз қийин аҳволга тушиши мумкин бўлган соҳа ва тармоқларни, йирик корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиб, бугунги кунда тегишли соҳалар йўналишида татбиқ этмоқда.

Жорий йилнинг 3 апрель санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг сўзларини диққат билан эшитиб, айрим мулоҳазалар туғилди.

Бугунги кунда бутун дунё, инсоният мураккаб даврни бошидан кечирмоқда. Мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни жиловлаш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилмоқда. Халқимиз кузатиб турибдики, мамлакатимизда коронавирусга қарши курашиш фаолияти ошкоралик тамойиллари асосида олиб борилмоқда. Жаҳон жамоатчилигини ҳам, халқимизни ҳам вақтида хабардор этиб, керакли чоралар кўрилмоқда.

Айни пайтда ташхислаш, даволаш, карантин ишлари Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари ҳамда илғор хорижий тажрибалар асосида амалга ошириляпти.

Давлатимиз раҳбари мазкур йиғилишда халқимизга учинчи бор мурожаатнома билан чиқди. Унда Президентимиз коронавирус тарқаб кетмаслиги учун давлат барча чораларни кўриши, аммо шу синовли дамларда ҳар бир ўзбекистонлик, ҳар бир идора, жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб ҳаракат қилиши лозимлиги, касалликни маҳалламизга, уйимизга, оиламизга олиб кирмаслик учун, энг аввало, ўзимиз масъул эканимизни куюниб гапирди. Мамлакат раҳбари куюнганича бор: бугун ҳар бир юртдошимиз ўзини асраганидек бошқаларни ҳам асрашга ҳисса қўшиши лозим. Бошқача айтганга, қаттиқ шахсий тартиб-интизом, масъулият зарур.

Бу — барчамиз жиддий ўйлашимиз талаб этилаётган жиҳатлардан бири.

Мавлудахон ИБРАГИМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 150

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...

Тадбирлар тақвими