Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Абдуғани УМИРОВ: Рақамлаштириш – иқтисодиёт ривожи гарови

Абдуғани УМИРОВ: Рақамлаштириш – иқтисодиёт ривожи гарови

Жамоатчилик, экспертлар ва мутахассислар томонидан кенг муҳокамалардан ўтган 2020 йил учун мамлакат ривожланишининг асосий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган “Илм, маьрифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастури тасдиқланди.

Аввало таъкидлаш жоизки, дастурни тайёрлаш жараёнида нафақат ўзимизнинг фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа инстутлари вакиллари, балки иқтисод соҳасидаги таниқли халқаро экспертлар ҳам фаол иштирок этгани бу дастурда белгиланган лойиҳалар барчага бирдек дахлдор эканлигидан, бу борада ҳеч ким бефарқ бўлмаганидан далолат беради.

Дастурда жорий йилда мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг кечиктириб бўлмайдиган, устувор йўналишларини белгилаб берадиган 95 та долзарб тадбирга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бу дастурдаги умумий лойиҳаларнинг 33,4 фоизини ташкил қилади.

Айнан бу йўналишда макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва нарх-навонинг барқаpopлигини, инфляция даражасининг ошмаслигини таъминлаш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, қўшимча имконият ва манбалар ҳисобидан бюджет дефицитини камайтириш, солиқ ислоҳотларини амалиётга самарали жорий этиш, солиқ юкини камайтириш, шу асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтиришга катта эътибор қаратилган.

Шунингдек, бу йўналишда яна маҳаллий минерал хом ашёни қайта ишлаш бўйича илғор технологияларни жорий этиш орқали, ишлаб чиқариш таннархини ва энергия сарфини камайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришни таъминлайдиган ишбилармонлик муҳитини яратиш, банк тизимини ислоҳ қилишни давом эттириш, аҳоли ва хўжалик юритувчи субьектларга кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини ошириш ҳамда замонавий банк хизматлари турларини кенг жорий этиш, “рақамли иқтисодиёт”ни жадал ривожлантириш, инсон фаолиятининг барча соҳаларига рақамли технологияларни кенг жорий этиш каби кўплаб долзарб масалалар киритилган.

Дастурда белгиланган вазифалар қандай амалга оширилади? Биринчидан, бугунги кунда иқтисодий ўсиш суръатлари ва нарх-навонинг барқаpopлигини таъминлаш учун давлат пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш доирасида инфляцион таргетлаш тизимига ўтиш долзарб бўлиб турибди.

Шундан келиб чиқиб, дастурда пул-кредит сиёсатининг бозор иқтисодиётига мос воситаларидан фойдаланишга тўлиқ ўтиш, мослашувчан фоиз сиёсатини олиб бориш ва асосий ставкани мунтазам кўриб чиқиш орқали нархлар беқарорлиги ва инфляциянинг мақсадли даражасидан оғиши хавфларининг олдини олиш, давлат қимматли қоғозлари билан пул бозори операцияларини амалга ошириш ва ғазначиликнинг бўш пул маблағларини тижорат банкларига жойлаштириш учун ягона платформа яратиш, инфляцион таргетлаш режимининг моҳияти ва мақсадлари, уни амалга ошириш шарт-шароитлари, ижобий таъсирлари ҳамда унга эришиш муддатлари ҳақидаги маълумотни жамоатчиликка объектив, аниқ, содда усулда етказиб бориш белгилаб берилади.

Иккинчидан, халқимиз меҳнати эвазига йиғилган бюджет маблағларидан ҳамда давлат активларидан самарали фойдаланиш, бюджет дефицитини камайтиришга қаратилган нормаларни мустаҳкамлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва молиявий назоратнинг халқаро стандартларини жорий этиш орқали қонун бузилишларини профилактика қилиш, аниқлаш, огоҳлантириш ва бартараф этишга қаратилган ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштиришни назарда тутадиган “Давлат молиявий назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Шунингдек, ривожланган мамлакатлар иқтисодида салмоқли ўрин тутадиган давлат қарзи, уни халқаро стандартлар асосида бошқариш, мазкур жараёнда парламент ролини ошириш, уни макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражада сақлаб туриш, давлат кафолатини бериш механизмини такомиллаштириш назарда тутадиган “Давлат қарзи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилади.

Учинчидан, иқтисодиётда очиқликни таъминлаш, ишбилармонлар ва инвесторларга қулай солиқ солиш муҳитини яратиш, “яширин” иқтисодиётга қарши курашиш, унинг ҳажмини кескин қисқартириш долзарб бўлиб турган бугунги вазиятда солиқ ислоҳотларини амалиётга самарали жорий этиш, солиқ маъмуриятчилигини шаффоф йўлга қўйиш, солиқ юкини камайтириш ҳамда соддалаштиришга эътибор қаратиш муҳимдир.

Шундан келиб чиқиб, солиқ соҳасида бутунлай очиқликни таъминлаш, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш, солиқ тўловчиларни сегментлаш, хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, инсон омилини тўлиқ бартараф этадиган солиқ назоратини амалга оширишни назарда тутувчи “Таҳлика-таҳлил” дастурий маҳсули яратилади.

Онлайн назорат касса-машиналари, виртуал кассалар ҳамда электрон ҳисобварақ-фактура маълумотларини қайта ишлаш ва улар асосида солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш жараёнини автоматлаштириш, “Big data” архитектураси асосида маълумотларни қайта ишловчи “Business Intelligence” таҳлилий моделлар жорий этилади.

Солиқ тўловчиларга шахсий кабинет орқали кўрсатиладиган хизматларни кенгайтириш, “Ишончли ҳамкор” лойиҳаси доирасида тижорат банклари ва бошқа ташкилотлар орқали солиқ тўловчилар ҳақидаги ахборотларни жамлаган (скорниг) хизмат турлари, солиқ тўловчиларга солиқларни ҳисоблаш ва ҳисобот топширишга кўмаклашиш учун соддалаштирилган “Сизнинг электрон бухгалтерингиз” дастурий маҳсулоти ва хизмат турини яратиш ҳам назарда тутилмоқда.

Нафақат бизда, балки бутун жаҳон иқтисодиётида ҳам бартараф этилиши қийин кечадиган солиқдан қочиш, фаолиятини яширин олиб борувчиларга муросасиз бўлиш мақсадида хорижий мутахассислар иштирокида “яширин иқтисодиёт”нинг вужудга келиш омилларини таҳлил қилиш ва унга қарши курашиш дастури тасдиқланади.

Бунда “рақамли маркировка ва онлайн касса” лойиҳасини ўз вақтида ва тўлиқ бажариш, интернет-савдо соҳасидаги субьектларни аниқлаш тартибини такомиллаштириш, “Э-омбор” товарларни ҳисобга олишнинг электрон тизимини ишлаб чиқиш, импорт қилинадиган товарлар бўйича электрон шаклда ҳисоботларни тайёрлашни таъминлаш, солиқ органларида маркировка қилиш мажбурий бўлган товарларни ҳисобга олишнинг электрон базасини яратиш, “яширин иқтисодиёт” субъектларини аниқлашда жамоатчилик назорати механизмларини ҳамда уни амалга оширувчи шахсларни рағбатлантириш нормаларини жорий этиш белгиланмоқда.

Дастур билан иқтисодиётни ривожлантиришнинг кечиктириб бўлмайдиган, устувор йўналишлари белгиланиб, унда макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва нарх-навонинг барқаpopлигини, инфляция даражасининг ошмаслигини таъминлаш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, солиқ ислоҳотларини амалиётга самарали жорий этиш орқали мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, тараққиёт ва фаровонликни оширишга йўналтирилган янги ҳамда юксак марралар белгилаб олинди.

Бу муҳим вазифаларни бажариш жараёнларида, маҳаллий кенгашлар депутатлари, тадбиркорлар ва кичик бизнес вакилларининг таклифларини олиш ҳамда уларни қонун ва қонуности ҳужжат лойиҳаларида акс эттириш чораларини кўриш, шунингдек, фуқароларни қийнаётган долзарб масалаларнинг ижобий ечимига қаратилган таклифларни ишлаб чиқиб, уларни дастурий вазифаларга айлантириш истиқболдаги долзарб вазифаларимиздан бири бўлиб қолади.

Абдуғани УМИРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

 


Кўришлар сони: 609

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими