Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ваҳобжон МУРАТКАБИЛОВ: Жиддий эътибор ва масъулият муҳим

Ваҳобжон МУРАТКАБИЛОВ: Жиддий эътибор ва масъулият муҳим

Бугунги кунда дунё миқёсида коронавирус пандемияси тарқалишига қарши курашишда инсонларнинг ҳаракатланишига чекловлар киритиш, корхоналар фаолиятини тўхтатиш орқали аниқ чора-тадбирлар рўёбга чиқарилмоқда. Шу жумладан, мамлакатимизда ҳам ушбу инфекция тарқалишининг олдини олишга ўз вақтида жиддий эътибор қаратиляпти.

Президентимизнинг шу йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони глобал хавф-хатарлар даврида халқимиз сиҳат-саломатлигини муҳофаза қилиш, макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, фуқароларни самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мамлакат аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олишга қаратилган муҳим ҳужжат бўлди, десак асло янглишмаймиз.

Бинобарин, унга кўра, Молия вазирлиги ҳузурида 10 трлн. сўм миқдоридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилди. Бу нимадан далолат беради? Бу ҳозирги мураккаб шароитда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда иштирок этаётган тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш, республика санитария-эпидемиология хизмати томонидан ҳимоя чораларини амалга ошириш харажатлари учун қўшимча маблағлар ажратиш, ҳудудларда иқтисодий фаоллик ва бандликни кенгайтиришга қаратилган қўшимча инфратузилма лойиҳаларини рўёбга чиқариш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича чораларни кучайтириш ва нафақа олувчилар сонини оширишни назарда тутади.

Шу боис, коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштириш, тадбиркорлик ва аҳоли бандлигини қўллаб-қувватлаш, аҳоли ижтимоий муҳофазасини кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди.

Бундан ташқари, Фармонда уч йилгача бўлган муддатга фоизсиз бюджет ссудаларини ажратиш орқали солиқ тўлаш муддатлари бўйича кечиктириш тақдим этиляпти. Шунингдек, тадбиркорлик фаоллигининг сустлашиши муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларида олинмай қолинадиган даромадлар ўрнини тўлдириш акс этмоқда.

Албатта, буларнинг барчаси тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жойларда ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ўз навбатида, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари барча давлат ва нодавлат тузилмалари, ташкилотлари, маҳалла ва хотин-қизлар, ёшлар бирлашмалари фаоллари билан биргаликда оммавий ахборот воситалари орқали кенг тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Бунда асосий эътибор аҳоли мурожаатларига қаратиляпти. Уларни ўйлантираётган саволлар, хусусан, чегаралар фақат эпидемия касаллиги учун ёпилгани, озиқ-овқат маҳсулотлари захираси етарли даражада мавжудлиги, кундалик истеъмол маҳсулотлари нархини сунъий равишда оширмаслик, фавқулодда иш режимига ўтказилган тиббиёт муассасалари, сиҳатгоҳ ва оромгоҳлар дори-дармон, ҳимоя ва диагностика воситалари билан етарли даражада таъминланганлиги, хавотир ёки ваҳимага тушишга ҳеч қандай асос йўқлиги, кўпга келган бу балога қарши ҳаммамиз биргаликда, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз лозимлиги тўғрисида жавоблар бериляпти.

Ушбу муаммо ва масалар ечимини ижобий ҳал қилишда барчамиз, айниқса, депутатлар масъулияти муҳим бўлиб, қийинчиликларни енгиб ўтишга, албатта, ишонамиз.

 

Ваҳобжон МУРАТКАБИЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси.


Кўришлар сони: 299

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими