Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Гулруҳ АГЗАМОВА: Короновирус пандемияси жадал ислоҳотлар жараёнини тўхтата олмайди

Гулруҳ АГЗАМОВА: Короновирус пандемияси жадал ислоҳотлар жараёнини тўхтата олмайди

Куни кеча Президентимизнинг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди.

Аҳамиятлиси, мазкур ҳужжат 29 банддан иборат бўлиб, унда глобал иқтисодиёт тизимида Ўзбекистоннинг ўрни ва аҳамияти, макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мамлакат аҳолисининг даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш юзасидан аниқ, мақсадли, тизимли чора-тадбирлар белгиланган.

Фармонга асосан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда 10 трлн. сўм миқдоридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилиб, мазкур маблағлар короновирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш, тадбиркорликни ва аҳолини бандлигини қўллаб-қувватлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш каби масалалар ечимига йўналтирилади.

Шунингдек, ушбу Фармон билан Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси фаолияти жорий қилиниб, асосий вазифалари белгиланди.

         Мен иқтисодчи эмасман, лекин оддий инсон сифатида ҳам мазкур ҳужжатда ҳукумат кимга, қандай, қайси маблағлар, манбаалар эвазига ёрдам бериши, қайси соҳаларда енгилликлар яратиши аниқ кўрсатилганини кўрдим.

         Сўнги уч-тўрт кунда вужудга келган ташқи ваҳима, қўрқувни босишга ҳаракат қилдик. Бироқ, ҳар биримизнинг ичимиздаги кўринмас қўрқувни, хусусан, иш ўрнимизни йўқотиш, ойликларимизнинг қисқариши, карантин туфайли таътилга чиққан ва кун бўйи уйда ёлғиз ўтирган боғча ва мактаб ёшидаги фарзандларимизнинг аҳволи, озиқ-овқат захирасининг тугаши каби ваҳимани енга олмаган эдик.

         Президентимиз Фармонини ўқиб, кўнглимиз таскин топди. Унда белгиланган ҳар бир вазифа, чора-тадбир юртдошларимизни ўйлантираётган ўн, юз, минглаб ваҳимали саволга жавоб бўла олади, кўнглимиздаги ҳадик ва иккиланишларни аритади.

Айниқса, коронавирус сабаб фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган тадбиркорлик субъектлари, туристик фирмалар, ошхона ва меҳмонхона саноат, транспорт тузилмаси, савдо объектлари — барчасига иқтисодий кўмак, солиқ таътиллари, кредит қарзлари бўйича енгилликлар берилишини ўқиб, енгил тортгани, хавотири аригани бор ган. Бюджет ссудалари ажратилиши, йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилингани давлатимизнинг ҳеч кимни ўз ҳолига ташлаб қўймаслигига яна бир бор далил бўлди.

Умуман олганда, коронавирусга қарши курашишга жалб этилган 5,5 минг нафар тиббиёт ходимининг ойлик маошига қўшимча 120 фоиз устама тўлаш, каратиндаги фарзандига қараётган ота-оналарга алоҳида моддий-маънавий эътибор қаратилаётгани ҳам давлатимизнинг инсонпарвар сиёсати амалда эканини яна бир карра намоён қилди.

Гулруҳ АГЗАМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 132

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими