Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Моҳира ХЎЖАЕВА: Янги вазирлик “бир ёқадан бош чиқариб”, ягона мақсад йўлида фаолият кўрсатишни таъминлайди

Моҳира ХЎЖАЕВА: Янги вазирлик “бир ёқадан бош чиқариб”, ягона мақсад йўлида фаолият кўрсатишни таъминлайди

Маҳалла азал-азалдан тарбия ўчоғи бўлган. Ушбу институт халқимизнинг урф-одатлари, анъаналари ва қадриятларини ўзида мужассам этган, уни сақлаб, авлодларга етказиб бераётган, дунёнинг бошқа давлатларида ўхшаши бўлмаган тузилмадир.

Президентимиз раислигида шу йил 12 февраль куни маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ушбу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга тўхталиб ўтилди. Маҳалла тизимида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги пасайиб кетгани, фуқаролар томонидан эътирозлар келиб тушаётгани, бир сўз билан айтганда, ушбу тизимдан халқ ҳам, давлат ҳам тўла рози эмаслиги таъкидланди.

Шу маънода, давлатимиз раҳбари таклифи билан ташкил этиладиган Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги соҳа фаолияти самарадорлигини такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Янги тузилма маҳалладан то республика даражасигача 40 мингдан ортиқ ходимни бирлаштиради.

Бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири бу — оилавий ажримлар, эрта никоҳлар, ёшлар тарбияси, уларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси билан боғлиқ бўлган масалалардир. Демак, янги вазирлик зиммасига ушбу ҳолатларни бартараф этиш вазифалари ҳам белгиланмоқда-ки, бу оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, фарзандларимизни ҳар жиҳатдан баркамол этиб тарбиялашда муҳим ўрин тутади. Бир сўз билан айтганда, вазирлик “бир ёқадан бош чиқариб” вертикал тизимда фаолият олиб боради.

Оила мустаҳкамлиги, аввало, эр-хотин, фарзандлар, қайнона-келин, қолаверса, оиланинг барча аъзоларига боғлиқ. Агар оила муқаддаслигига путур етса, бизнинг азалий эзгу ниятларимиз ўз қадр-қимматини йўқотади. Бундай таназзулнинг олдини олишда маҳалла фаоллари, кўпни кўрган отахону онахонлар, тажрибали нуронийлар жамоатчилик билан биргаликда бел боғлаши керак. Зеро, улар ёшларни тўғри йўлга солишга қодирлар.

Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалаларни, кексаларни ижтимоий рағбатлантириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш, экология, бандликка кўмаклашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларини ҳал қилади ва бу йўналишлар бўйича тегишли ўринбосарлар масъул бўлади.

Мухтасар қилиб айтганда, оила тинчлиги, баркамол авлод тарбияси, жамиятимиз равнақи йўлида барчамиз бирлашишимиз зарур.

Моҳира ХЎЖАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 119

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими