Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Дилбархон МАМАДЖАНОВА: Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги ташкил этилади

Дилбархон МАМАДЖАНОВА: Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги ташкил этилади

Маҳалла жамиятимизнинг таянч бўғини сифатида ҳар биримизнинг ҳаётимизда катта ўрин тутади. Оилаларда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда ушбу институтнинг аҳамияти ва роли беқиёс.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини, обрўси ва мавқеини кучайтиришга жиддий эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бироқ охирги йилларда маҳалла тизимини ислоҳ қилиш, маҳаллалар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уларда тўпланиб қолган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ишлари сезиларли даражада бўлмаяпти. Буни айрим маҳаллаларда нотинч оилалар, ҳуқуқбузарликлар кўпайгани мисолида кўриш мумкин. Энг ачинарлиси, хотин-қизлар ва вояга етмаганлар орасида ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатлари учрамоқда.

Президентимиз раислигида шу йил 12 февраль куни ўтказилган маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида бу бўйича батафсил тўхталиб ўтилди. Унда айтилган фикрлар, тавсиялар халқимиз ва маҳалла фаоллари кўнглидаги гап бўлди, десак асло муболаға бўлмайди. Чунки айни пайтдаги ажримлар кўрсаткичи, маънавий-ахлоқий тарбия масалалари халқимиз кутган натижаларни бермаётган эди.

Дарҳақиқат, бугунги давр ҳар бир соҳада изчил ислоҳотлар рўёбга чиқарилиши зарурлигини кўрсатмоқда. Шу жумладан, маҳалла тизимида ҳам янгиланишларни татбиқ этиш айни вақтда долзарб. Бинобарин, Олий Мажлисга яқинда йўлланган Мурожаатномада ҳам маҳалла тизимини ўзгартириш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий қилиш зарурлиги таъкидланган эди.

Шу боис мамлакатимиз раҳбари томонидан ушбу улкан соҳага масъул алоҳида давлат идораси — Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги ташкил этиш таклифи берилди. Буни, ўз навбатида, оилалар, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш масалаларига янада устувор аҳамият қаратилаётганининг амалий ифодаси сифатида яққол кўриш мумкин.

Хўш, мазкур вазирликнинг аҳамиятли жиҳатлари нималардан иборат?

Алоҳида қайд этиш жоизки, янги тузилмада шу вақтга қадар хотин-қизлар қўмиталарида, маҳаллаларда меҳнат қилиб келаётган опа-сингилларимиз тузилмада фаолиятини давом эттиради, уларнинг мавқеи, моддий шарт-шароитлари ва иш ҳақи ҳам сезиларли оширилади.

Фуқаролар йиғини раисининг сайланиш муддатини уч йилдан беш йилга узайтирилиши эса, маҳалла раисларини маҳалладаги фуқаролар билан тизимли ишларни йўлга қўйишлари, маҳалладаги муаммоларни аниқлаш ва уларга ечим топишлари учун, маҳаллада тадбиркорлик ва томорқа маданиятини ривожлантириш, маҳаллада ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат муҳитини шакллантириш, умуман, барча соҳаларда маҳалланинг ичига кириб боришлари учун етарли муддат, албатта.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қошидаги Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалари доимий комиссиялари томонидан мунтазам равишда хар чоракда амалга оширилган ишлар юзасидан ўрганишлар ташкил этиш ва масъул шахсларнинг хисоботларини эшитиб бориш ишлари тизимли йўлга қўйилишини мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман.

Умуман айтганда, маҳалла фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган барча саъй-ҳаракатлар ёшларни ҳар томонлама камолга етказиш, жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, одамларларда қонунларга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда маҳалла фаоллари бирдамлик билан самарали иш олиб боришлари мақсадга мувофиқ.

 

Дилбархон МАМАДЖАНОВА.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар

ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

қўмитаси аъзоси.


Кўришлар сони: 252

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими