Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Мухтор ИБРАГИМОВ: Математика фани тараққиёти нимага хизмат қилади?

Мухтор ИБРАГИМОВ: Математика фани тараққиёти нимага хизмат қилади?

Ҳар қандай соҳанинг ривожи, инсон ақл-заковатининг бойиши таг-замирида албатта илм бўлади.

Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида «Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади», дея алоҳида таъкидлаб ўтгани бежиз эмас.

Жорий йилнинг юртимизда «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» дея номланиши ҳамда ушбу йилда илм-фаннинг математика, кимё-биология, геология каби йўналишларида фундаментал, амалий тадқиқотлар фаоллаштирилиб, олимларга барча шарт-шароитлар яратилишига катта эътибор қаратилаётгани мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида илм-фан, таълим тизимининг ўрни ниҳоятда беқиёс эканини англатади. Илм-фан йўналишларига бундай эътибор келажакда ўз самарасини бериши шубҳасиздир.

Мамлакатимизда математика фани ривожланишида Президентимизнинг 2019 йил 9 июлдаги “Математика таълими ва фанларни янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори жуда катта аҳамиятга эга бўлди.

Ҳозирги вақтда мамлакатимизда математика фанининг бир неча йўналиши бўйича машҳур олимлар ҳамда улар раҳбарлигидаги илмий мактаблар мавжуд. Бу илмий мактаблардаги олимлар буюк аждодларимиз қолдирган бой мерос ва анъаналарни давом эттириб, математика фанининг ривожланишига катта ҳисса қўшмоқда.

Мамлакатимизда математика фанига бўлаётган катта эътибордан кўп натижани кутиш мумкин. Аввало, таълим муассасаларида математика фани дарсларининг, ушбу фанга тегишли ўқув адабиётлар сифатининг ошишига, математика фанига қизиқувчи ёшларнинг кўпайишига, иқтидорли ёшларни селекция қилиш механизмини ташкил этиб, уларни ихтисослаштирилган мактабларга, кейинчалик олий таълим муассасаларига, илмий мактабларга қамраб олиш масалаларини самарали ечишга имкон беради. Математика фанини ўрганаётган ёшларда мантиқий фикрлашни ривожлантиради, инсонни тартибга ўргатиб, фаолиятнинг ҳар хил жабҳаларида вужудга келувчи мураккаб масалаларни тушуниш учун зарур бўладиган тушунчалар ҳамда улар орасидаги боғлиқликларни кўра олиш ҳамда таҳлил қилиш хусусиятларини шакллантиради, келажакда иқтисодиётнинг хоҳлаган тармоғида малакали кадр бўлиб етишишига ёрдам беради.

Бундан ташқари, соҳанинг ривожи туфайли математика фани бўйича фундаметал ва амалий тадқиқотлар, олий таълимдан кейинги таълим институтларининг фаолияти ҳамда илмий кадрлар тайёрлаш самарадорлиги ошади. Жаҳоннинг етакчи илмий марказлари ва университетлари билан халқаро илмий-техник ҳамкорликлар ривожланади. Бошқа фанлар йўналишларининг ривожига таъсир қилади. Илм-фан, иқтисодиёт тармоқлари ва ишлаб чиқаришнинг интеграцияси мустаҳкамланади. Ишлаб чиқариш соҳаларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш жараёни самарадорлиги ошади.

Буларнинг барчаси пировардида мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга жуда катта ижобий таъсир кўрсатади.

 

Мухтор ИБРАГИМОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари

қўмитаси аъзоси


Кўришлар сони: 142

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими