Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Наврўзбек ЮСУПОВ: Маҳалла институти фаолияти такомиллаштирилади

Наврўзбек ЮСУПОВ:  Маҳалла институти фаолияти такомиллаштирилади

Маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари бугун ҳар қачонгидан долзарб. Зеро, ҳаётимизда оилавий ажримлар, ёшлар саломатлиги, эрта туғуруқлар, маънавий-ахлоқий тарбия билан боғлиқ муаммолар тобора авж олаётган ҳозирги вақтда маҳалла катта ижтимоий куч сифатида майдонга чиқиши зарур.

Давлатимиз раҳбари шу йил 12 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ушбу масалаларга алоҳида эътибор қаратиб, маҳалла фаолиятини тубдан янгилаш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида аниқ чора-тадбирларни белгилаб берди.   

Хусусан, бугунги кунда кўплаб фуқаролар йиғини турли ташкилотлар ёки тадбиркорларга тегишли биноларда жойлашгани, айрим маҳалла бинолари авария ҳолатида экани жиддий танқид қилинди. Маҳалла бинолари учун коммунал тўловларни тўлаш бўйича мақбул ва ягона тартиб ишлаб чиқилмагани айтиб ўтилди.

Ҳозирги вақтда жамиятимиздаги кўплаб ижтимоий муносабатларни тартибга солиш ва самарали амалга оширишда муҳим ўрин тутадиган маҳаллалар фаолияти охирги йилларда эътиборсиз қолгани ачинарли. Ўтган вақтда ҳеч бир ҳоким ёки кенгаш маҳаллалар ишини янада ошириш масаласини муҳокама қилмаган. Ушбу институтнинг самарали ишламагани ҳам ушбу омиллар таъсири натижаси, дейиш мумкин.

Президентимиз йиғилишда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида Маҳалла ва оила масалалари вазирлигини ташкил этиш таклифини илгари сурди. Ушбу йўналишдаги вазифалар белгилаб берилди.   

Ушбу вазирлик, шубҳасиз, мамлакатимизда ўзининг самарали механизми орқали аҳолини барча ҳаёт жабҳаларида, яъни ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, тинчлик ва осойишталикни сақлаш, аҳолининг тинч, осуда яшашларини кафолатлашда тизимли ишларни амалга оширади. Энг аҳамиятлиси, янги тузилмада хотин-қизлар билан ишлашга устувор аҳамият қаратилади. Бу эса опа-сингилларимизнинг жамиятда, оилада мавқеини мустаҳкамлаш, илғор ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашда долзарб аҳамият касб этади.

Бир сўз билан айтганда, жамиятимизнинг муҳим бўғинида татбиқ этиладиган аниқ чора-тадбирлар маҳалла — тинчлик-осойишталик, ободлик ва фаровонлик марказига айланади, деган ҳаётий ҳақиқатнинг рўёбига хизмат қилади.

 

Наврўзбек ЮСУПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси.


Кўришлар сони: 74

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими