Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Мавжуда ҲАСАНОВА: Оилага, маҳаллага бефарқлик бизга ярашмайди

Мавжуда ҲАСАНОВА: Оилага, маҳаллага бефарқлик бизга ярашмайди

“Бир болага етти маҳалла ота-она” деган пурҳикмат мақол миллатимизнинг олижаноб қалби ва бағрикенг, болапарвар табиатидан далолат беради.

Кеча Президентимиз иштирокида маҳалла тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида оилавий ажримлар, ёшлар саломатлиги, эрта туғруқлар, маънавий тарбия юзасидан тўпланиб қолган муаммолар таҳлил этилди.

Боланинг бегонаси бўлмаганидек, таълим-тарбия, тинчлик-осойишталик масалаларида ҳам “менга дахли йўқ” деган инсон ёки соҳа бўлиши мумкин эмас. Бундай лоқайдлик ҳаммамизга қимматга тушади. Модомики, маҳалла барчамизнинг умргузаронлик қиладиган маскан экан, у кеча-кундуз кўз ўнгимизда, қувончу ташвишларимизга шерик, турмушимизга кўзгу бўлиши керак.

Шу маънода, мазкур улкан соҳага масъул алоҳида давлат идораси – Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги ташкил этилаётгани муҳим аҳамият касб этади.

Йиғилишда илгари сурилган таклифлар амалга оширилиб, вазифалар тўлиқ бажарилса, оила, маҳалла институти ривожланиши ҳамда мустаҳкамланиши янги поғонага кўтарилади. Бу мураккаб жараёнда фаол иштирок этишдан ҳаммамиз манфаатдормиз. Зеро, оилага, маҳаллага бефарқлик бизга ярашмайди.

 

Мавжуда ҲАСАНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 71

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими