Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Актам ХАИТОВ: Коррупцияга қарши курашишнинг якка-ю ягона йўли – жамоатчилик назоратини кучайтириш

Актам  ХАИТОВ: Коррупцияга қарши курашишнинг якка-ю ягона йўли – жамоатчилик назоратини кучайтириш

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномада коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан кўра барвақт олдини олишга ўтиш кераклигини таъкидлаб, унга қарши курашишга масъул бўладиган алоҳида орган тузишни таклиф қилган эди. Орадан қисқа вақт ўтиб, давлатимиз раҳбари коррупцияга қарши курашиш ҳамда жамоатчилик назорати тизимларини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказиб, ушбу янги тузилмани ташкил этиш масаласини илгари сурди. Бу – жуда ҳам муҳим масала.

Чунончи, коррупция – жамиятнинг иқтисодий тараққиётини издан чиқариб, инсонлар ўртасида нотенгликни юзага келтирувчи, айрим мансабпараст шахсларнинг қўлида маблағ тўпланиб, шунинг ҳисобига жамият таназзулга юз тутишига сабаб бўлувчи, қисқача айтганда, бутун дунё мамлакатлари олдида долзарб муаммо саналувчи жирканч иллат ҳисобланади. Афсуски, бизнинг жамият ҳам бундай иллатдан мустасно эмас.

Шу ўринда бир савол туғилади. Хўш, коррупция нима ўзи? Коррупциянинг келиб чиқиш илдизи қаерда? Коррупция бугун қайси соҳаларда кенг тарқалган?

Тўғри, бу ҳақда ҳамманинг ўзига хос тасаввури, тушунчаси бор, албатта. Коррупция бу – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир. У халқнинг давлат ва унинг органларига бўлган ишончига путур етказади, жамиятнинг ахлоқий асосларини емиради, ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг вужудга келиши ва чуқурлашишига сабаб бўлади. Агар бирор соҳа жадал ривожланмаётганининг сабаблари холис ва чуқур ўрганилса, улардан бири, албатта, коррупция эканлиги маълум бўлади.

Кейинги пайтларда матбуот ва ижтимоий тармоқларда юртдошларимиз, айниқса, тадбиркорлар ҳанузгача ер ажратиш, кадастр, қурилиш, лицензия, божхона, банк, давлат харидлари каби соҳаларда коррупцияга дуч келаётгани ҳақидаги хабарларни тез-тез ўқиб, эшитиб турибмиз. Энг ёмони, бу иллат иқтисодиёт ривожи, чинакам қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳити учун энг асосий тўсиқлардан бири бўлмоқда. Чунки коррупция жамият илдизини тубидан қўпорувчи иллатдир. Унга қарши барчамиз бир ёқадан бош чиқариб курашмасак, мамлакат келажагини ҳалокатга олиб бориши, шубҳасиз. Шу боисдан, бунга йўл қўймаслик ва коррупция жиноятига бутунлай барҳам бериш учун фуқароларимиз онгида коррупцияга қарши нафрат, уни содир этишга йўл қўймаслик туйғусини шакллантиришимиз лозим. Айнан партиянинг дастурий мақсади ҳам коррупцияга қарши курашиб, бу борада парламент палаталаридаги коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмиталарининг ваколат ва функцияларини кучайтириш орқали кўзланган натижага эришишдир. Зеро, коррупцияга қарши курашишда депутатлар ташаббускор бўлмас экан, олдимизга қўйган юксак марраларга эришиш қийин бўлади.

Давлатимиз раҳбари ҳам ушбу иллатга қарши курашиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди. Айниқса, Жамоатчилик палатаси ташкил этиш таклифини билдиргани айни муддао бўлди. Сабаби ушбу иллатга қарши курашишнинг якка-ю ягона йўли бу – жамоатчилик назоратини кучайтиришдир. Жамоатчилик палатаси эса аҳоли фикрини мунтазам равишда ўрганиб бориб, уларнинг ечимини топиш бўйича давлат идоралари олдига аниқ вазифалар қўя олади.

Бир сўз билан айтганда, коррупцияга қарши кураш ҳар куни, ҳар лаҳзада ҳар бир фуқаро томонидан амалга оширилиши керак. Чунки жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда. Бу иллатнинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмайди. Шундай экан, коррупцияга қарши энди сўзда эмас, амалда жиддий курашишимиз зарур.

 

 

Актам ХАИТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

O‘zLiDeP фракцияси раҳбари,

Спикер ўринбосари


Кўришлар сони: 263

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими