Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Мухтор ҲОЖИМАТОВ: Коррупцияга қарши курашиш — ҳар биримизнинг вазифамиз

Мухтор ҲОЖИМАТОВ: Коррупцияга қарши курашиш — ҳар биримизнинг вазифамиз

Коррупция иқтисодиётнинг ривожи, қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини яратиш учун катта тўсиқ ҳисобланади. Бу иллат нафақат бизнинг, балки, жаҳон иқтисодиётига ҳам ўзининг салбий оқибатлари билан зарар келтирмоқда.

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан кўра, барвақт унинг олдини олишга ўтиш кераклигини таъкидлаб, унга қарши курашишга масъул бўладиган алоҳида орган тузишни таклиф этган эди. Президентимиз ҳузурида куни кеча куни бўлган йиғилишда ушбу янги тузилмани ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Коррупцияга қарши курашишда, биринчи навбатда, давлат органлари фаолиятида ва уларнинг иш жараёнида очиқлик, шаффофлик бўлиши керак. Ишга қабул қилишда, рухсатнома ҳамда лицензиялар беришда, давлат буюртмалари асосида ишлар бажаришда шаффофлик ва ошкоралик таъминланмаса, бу иллатни бартараф этиб бўлмайди.

Шу мақсадда Президентимиз томонидан Адлия вазирлиги ва Бош прокуратурага Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда вазирлик, компания ва ҳокимликларда ички коррупцияга қарши чораларни ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи “комплаенс назорат” тизимини жорий этиш вазифаси қўйилди.

Хорижий экспертларни жалб қилиб, давлат хизматчиларининг мулклари ва даромадини декларация қилиниши бўйича тизимни йўлга қўйиш орқали ҳам коррупциянинг илдизини қирқишга эришилади.

Давлатимиз раҳбари томонидан шундай тузилма ташкил этилиши кераклиги айтилдики, бу тузилма нафақат бу борада давлат сиёсатини амалга ошириши ва мувофиқлаштириши, балки коррупцияга қарши курашишда барча куч ва воситаларга эга бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Коррупция иллатига қарши курашишдаги муҳим бир восита сифатида жамоатчилик назоратини кучайтиришимиз зарур. Юртимизда фаолият олиб бораётган 10 мингдан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаоллиги ва жонбозлиги сезилмаяпти. Бунга сабаб бу ташкилотлар манфаатини ифода этувчи, давлат билан боғловчи яхлит тизимнинг мавжуд эмаслиги.

Жамоатчилик билан ишлаш тизими халқимизни муаммоли масалаларини давлат миқёсига олиб чиқиш ва ҳал қилишда натижа кўрсата олмаяпти.

Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам жамоатчилик назоратини янада кучайтириш, давлат ва жамият ўртасида ўзаро яқин ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Жамоатчилик палатаси ташкил этиш таклифини билдирган эди. 11 февралдаги йиғилишда ушбу палатанинг асосий вазифалари, ташкилий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.

Жамоатчилик палатаси аҳоли фикрини ўрганиб бориши, уларнинг ечимини топишда давлат идоралари олдига аниқ вазифаларни қўя билиши зарур бўлади. “Жамоатчилик эшитуви”, “жамоатчилик мониторинги”, “жамоатчилик экспертизаси”, “жамоатчилик ташаббуси” каби таъсирчан назорат шаклларини ҳаётга татбиқ этиш муҳимлигини ҳам шахсан давлатимиз раҳбари томонидан тушунтириб ўтилди.

Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ва кенг жамоатчилик бир бўлиб, ушбу иллат билан курашмас эканмиз, ривожланиш, олдинга силжиш бўлмайди. Шунинг учун жамият ҳаётига оид муаммоларни ҳал этишда коррупцияга барҳам берилиши бугунги кундаги энг долзарб вазифа ҳисобланади.

 

Мухтор ҲОЖИМАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси

 


Кўришлар сони: 164

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими