Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Гулруҳ АГЗАМОВА: Жамоатчилик назорати – халқ назорати

Гулруҳ АГЗАМОВА: Жамоатчилик назорати – халқ назорати

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда мустақил фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларнинг эркин фаолияти кафолатларини таъминлаш, давлат органларининг фуқаролар билан яқин ҳамкорлигини йўлга қўйиш, уларнинг устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш юзасидан изчил ишлар амалга оширилди. Мазкур фаолиятнинг шаффофлиги, очиқ-ошкоралиги бўйича ҳуқуқий база яратилди. Жумладан, амалдаги “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни айнан давлат органлар ва муассасалар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга хизмат қилади.

Бундан ташқари, давлат ва жамият ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари, Бош вазир қабулхонаси, Давлат хизматлари агентлиги каби фуқаролар мурожаати билан бевосита ишлаш институти ташкил этилди.

Шу билан бирга, жойларда фуқаролар билан учрашувлар натижалари, улардан келаётган мурожаат, шикоятлар таҳлили давлат органлари ва фуқаролар ўртасида боғлаб турувчи “кўприк”нинг йўқлигини кўрсатмоқда.

Ваҳоланки, мамлакатимизда бугунги кунда 10 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритиб келмоқда. Агарда уларнинг ҳар бири бугунги кунда аҳолини ўйлантираётган биргина муаммога давлат идоралари эътиборини қаратиб, ўзининг асосланган таклифини бериб борса ҳам қанча нарса ўзгаради.

Мамлакатимиз раҳбари парламентга йўллаган Мурожаатномасида таъкидлаганидек, “Бунинг учун мамлакат ва ҳудудлар даражасида нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ижтимоий шерикликни кенг йўлга қўйиб, грантлар ва ижтимоий буюртмаларни кўпайтиришимиз керак. Вазирлик ва идоралар ҳам бир четда томошабин бўлиб ўтирмасдан, бундай ижтимоий ҳамкорлик ишларини кенгайтириши лозим”.

Бу борада парламент олдида нодавлат нодавлат нотижорат ташкилотларига мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид давлат буюртмасини бажариши учун маблағлар ажратилиши нормаларини, жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотадиган ўта муҳим масалаларга доир лойиҳаларини баҳолаш мезонларини, ННТлар билан жойлардаги жамоатчилик кенгашларининг ижтимоий шериклик асосидаги ҳамкорлиги бўйича аниқ механизмларни ишлаб чиқиш, зарур бўлса, амалдаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш каби вазифалар турибди.

Айнан халқнинг, жамоатчиликнинг назоратини янада кучайтириш, давлат ва жамият ўртасида ўзаро яқин ҳамкорлик ўрнатиш, давлат ва халқ ўртасида “мулоқот майдони”ни шакаллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жамоатчилик палатаси ташкил этилмоқда.

Мазкур тузилма том маънода халқнинг хоҳиш-иродасини ифодалашга, фуқароларнинг давлат томонидан жадал олиб борилаётган ислоҳотларига ишончини оқлашга хизмат қилишига шубҳа йўқ.

Гулруҳ АГЗАМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 310

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими