Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Шерзод ТЎХТАШЕВ: Ҳар ким ҳам хато қилиши мумкин...

 Шерзод ТЎХТАШЕВ:  Ҳар ким ҳам хато қилиши мумкин...

Давлатимиз раҳбарининг “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармони кўплаб инсонларнинг одамзодга хос бўлган камчилик — хато қилган, адашган фуқароларнинг жамиятга тўлақонли қайтишига умид берган ҳужжат бўлди, дейиш мумкин.

Масаланинг яна бир жиҳатига тўхталадиган бўлсак, Фармоннинг ўз вақтида ва айнан тўғри ижросини таъминлаш энг муҳим вазифа ҳисобланади. Зеро, афв этилган шахс ўз оиласи ва яқинлари бағрига қайтар экан, биринчи навбатда ижтимоий ҳаётга қандай мослашиши, бандлигини қандай таъминлаши, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш ва айниқса, жамиятда муносиб ўрин топиши учун уни тақдир билан яккама-якка ташлаб қўймаслик лозимдир.

Бунда, авваламбор, ўз фуқаролик паспортини тезкорлик билан олиши, уй-жой масаласими, аввалги меҳнат фаолиятига тикланиш ёхуд бошқа меҳнат фаолиятини танлашми, фарзандларининг таълими масаласи, қолаверса, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ҳам тенг шароитлар яратилиши унинг ижтимоий ҳаётга мослашувида жуда катта аҳамиятга эга бўлади.

Давлатимиз раҳбарининг Фармонида бу каби ўта муҳим масалаларга алоҳида аътибор қаратилгани ушбу ҳужжатнинг нечоғли катта аҳамиятга эга эканини кўрсатади.

Шерзод ТЎХТАШЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 138

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими