Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Жаҳонгир ШИРИНОВ: Инсонпарварликнинг олий намунаси

Жаҳонгир ШИРИНОВ: Инсонпарварликнинг олий намунаси

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг бешинчи бўлими (давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши) XIX бобининг 92-93-моддаларида Ўзбекистон Республикасининг Президентига давлат бошлиғи сифатида берилган ваколатлар баён этилган. Унга мувофиқ, Конституция билан Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси давлат ҳимоясига, қолаверса, асосий қонунимиз қоидалари (92-модда) мазмун-моҳиятини янада чуқурроқ англайдиган бўлсак, Президент ҳимоясига олинганини англаш мумкин.

Энг муҳими, Президентнинг мутлақ ваколатлари қаторидан айнан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат бериш каби фундаментал ва конституциявий ваколати ҳам ўрин олган бўлиб, унинг амалдаги ижроси механизмлари (93-модданинг 23-банди), яъни Ўзбекистон Республикасининг судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларни афв этиш бўйича ҳуқуқни қўллаш тартиб-таомиллари ҳам аниқ белгилаб берилганини кўришимиз мумкин.

Афв этиш маҳкумни жазодан тўлиқ ёки қисман озод этадиган ёки суд томонидан тайинланган жазони бошқа енгилроқ жазо билан алмаштирадиган ёхуд судланганликни олиб ташлайдиган инсонпарварлик акти ҳисобланади. Шу билан бирга, афв этиш муайян маҳкумга нисбатан индивидуал тартибда амалга оширилади ҳамда уни оқлайдиган ва у томонидан жиноят содир этганлик фактини бартараф қиладиган ҳолат ҳисобланмайди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев кейинги уч йил давомида Ўзбекистон Республикасининг судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларни афв этиш бўйича тарихий Фармонларни қабул қилдилар. Ушбу ҳужжатлар туфайли илгари кузатилмаган воқелик — бугунги кунга қадар қарийб 4 мингдан ортиқ маҳкум ва маҳкумалар афв этилгани, уларнинг аксарияти тўлиқ озодликка чиқиб, ўз оиласига, ўз уйига, кичик ватанига – маҳалласига қайтгани диққатга моликдир.

Яқинда Президентимизнинг “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги яна бир Фармони эълон қилиниб, унга мувофиқ, билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 58 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 41 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 3 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Бир сўз билан айтганда, 44 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинди.

Шунингдек, 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди. Афв этилганларнинг 2 нафарини аёллар ташкил этади.

Бу, албатта, халқимизга хос инсонпарварликнинг олий намунасидир.

Жаҳонгир ШИРИНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Коррупцияга қарши курашиш ва

суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси


Кўришлар сони: 182

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими