Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Мақсуд ҚУРБОНБОЕВ: Бошланган ишлар албатта давом этиши керак

Мақсуд ҚУРБОНБОЕВ: Бошланган ишлар албатта давом этиши керак

Ўтган 2019 йил халқимиз ҳаётида ёрқин из қолдиргани шубҳасиз. Биз мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрнини янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим жаоаёнларнинг, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар, жамиятдаги ўзгаришлар ва янгиланишларнинг гувоҳи бўлдик. Айниқса, 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайлов халқимиз ҳамжиҳатлиги, буюк мақсадларимиз муштараклиги, ҳар бир юртдошимизнинг Ватанимиз тараққиётига дахлдорлик туйғуси билан яшаётганлигини яна бир карра намоён этди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг халқимизга йўллаган янги йил байрами табригида таъкидланганидек, жамиятимизда демократия тамойиллари, очиқлик ва эркинлик муҳити чуқур қарор топмоқда, сайловлар Ўзбекистон демократик тараққиёт йўлидан ортга қайтмаслигини яна бир бор исботлади.

Тўғриси, мен Президентимизнинг янги йил байрами табригини зўр қизиқиш ва ҳаяжон билан тингладим. Чунки, унда ўтган “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” да қўлга киритилган улкан ютуқлар қисқа ва лўнда баён этилди. Шунингдек, 2020 йилда ҳам иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар фаол давом эттирилиши билдирилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йилнинг охирги иш кунида парламент палаталари раҳбарлари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар мутасаддилари иштирокида йил сарҳисобига бағишлаб ўтказилган йиғилиш ҳам алоҳида эътиборга лойиқ бўлди. Чунки бундай йиғилиш мамлакатимизда олдинги йиллларда сира кузатилмаган эди. Бу воқеа халқимизнинг эртанги кунга, ислоҳотларнинг амалдаги самарасига, қолаверса, давлат идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлади. Шахсан мен буни мамлакатмиз иқтисодий қудратини ошириш, эришилган муваффақиятларни янада мустаҳкамлаш йўлида янгича ёндашув деб биламан.

Албаттта, ўтган йилда мамлакатимизда барча соҳаларда қўлга киритилган натижалар салмоқли бўлди. Энг муҳими халқимиз турмуш фаровонлиги сезиларли даражада ошди, одамларнинг давлатдан, ҳаётдан розилиги кучайди. Юртимиздаги ўзгаришлар жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинди.

Бироқ, бугунги эришилган натижалар марра эмаслигини халкимиз тўғри англаб турибди. Чунки янгиланиш, юксалиш йўлидаги ислоҳотларнингг бугунги кундаги ижроси, қайси бир соҳада ишламайлик, ҳар биримизнинг меҳнатимиз,интилишимизга боғлиқ. Зеро, 2020 йил биз учун синов йили бўлиши таъкидланган экан, демак масъулият ва бурчни ҳис қилган ҳолда ўз вазифамизга виждонан ёндашишимиз талаб этилади.

Барчамиз кўриб турганимиздек, кенг кўламли ишлар натижасида илгари иложсиздек туюлган масалалар ўз ечимини топаётган бўлишига қарамасдан, жойларда одамларни ўйлантираётган, ташвишга солаётган муаммолар етарли. Шу сабабли ҳам Президентимиз томонидан ўтган йилда йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариш, янги йилга белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишда бевосита жойларга бориб, уларнинг ижросини ташкил этиш ва домий назоратни таъминлаш лозимлиги алоҳида қайд этилди. Жорий йилдаги устувор вазифалар қаторида аҳоли реал даромадларининг оширилиши, коммунал-маиший хизмат сифатини яхшилаш, қулай уй-жойлар қуриш бўйича ишларни давом эттириш, таълим, соғлиқни сақлаш тизимини юқори босқичларга кўтариш, нуроний фахрийлар, мунис опа-сингилларимизга эътибор ва ғамхўрликларни кучайтириш, ижтимоий ҳимоя ва кўмакка муҳтож юртдошларимизни қўллаб-қувватлашга биринчи даражали аҳамият қаратилиши эзгу ишларнинг бардавомлиги тасдиғидир.

Юртдошларимиз билан бўлиб ўтаётган учрашувларда шу нарса аён бўлмоқдаки, улар амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватламоқдалар, барча жабҳаларда янгиликка, ўзгаришларга интилиш бор.

 

Мақсуд ҚУРБОНБОЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 212

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими