Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Козим ТОЖИЕВ: Ёшлар ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлмоғи лозим

Козим ТОЖИЕВ: Ёшлар ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлмоғи лозим

Ҳар қандай мамлакатнинг янада ривожланиши, тараққий этиши, лўнда қилиб айтганда эртанги куни бевосита ёшларга боғлиқ. Шу боис, кейинги йилларда мамлакатимизда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, иқтидорини ривожлантириш, ахборот хуружлари ва носоғлом муҳитдан ҳимоя қилиш доимий диққат эътибордаги асосий масалага айланди.

Энг муҳими, мамлакатимиз ёшларини ҳар томонлама етук бўлиши учун уларнинг таълим-тарбиясига ўзига хос тарзда, замонавий усуллар асосида ёндашилмоқда. Бунинг учун ташкилий-ҳуқуқий асослар тизимли равишда кучайтириб борилмоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий талабларига мувофиқ юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шунингдек, мамлакатимизда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ташкил этилгани иқтидорли ёшлар билан ишлашнинг ягона ва самарали тизимини яратиш имконини берди. Бу каби тизимли ишлар юртимиз манфаатларини профессионал ва юқори даражада муносиб ифода эта оладиган, талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлашни таъминлашга қаратилган амалий қадамлар бўлди.

Таъкидлаш жоиз, ёшлар масаласи давлатимиз раҳбари томонидан сўнги йилларда ўтказилган қатор йиғилиш ва учрашувларнинг кун тартибидаги асосий мавзусига айланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев яқинда пойтахтимизда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашуви ҳам мамлакатимиз ўғил-қизлари ҳаётида унутилмас кун бўлиб қолди. Сабаби, мазкур учрашувда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилиниб, бугунги кунда уларни қийнаётган энг муҳим масалалар юзасидан мутасаддилар олдига қатор вазифалар қўйилди. Яна бир эътиборли жиҳати, учрашувда қатнашган ёшлар томонидан кўплаб жўяли таклифларнинг билдирилгани бўлди. Бу ўз навбатида илғор ғояларга эга, ташаббускор ёшлар етишиб чиқаётганидан далолат беради.

Шунингдек, юртбошимиз барча соҳаларда билимли, ижтимоий сиёсий фаол, ҳалқ манфаатини ўз шахсий манфаатидан устун қўядиган, ҳалол ва жонкуяр, ёш раҳбарларга эҳтиёж тобора ортиб бораётганлиги, дунёқараши кенг, креатив фикрлайдиган, муаммоли вазиятларда тўғри қарор қабул қила оладиган ёшларни масъулиятли вазифаларга тайинланаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бу ҳам ёшларга бўлган юксак ишончнинг намунасидир.

Қайд этиш жоиз, Президентимиз ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ёшлар масалалари бўйича комиссиянинг ташкил этилиши ҳам, бу борада олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтирди. Айниқса, ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, ёшлар масалаларига оид қонунларнинг жойлардаги ижросининг таъминланиши устидан парламент ва депутатлик назоратини олиб боришда ўзининг ижобий самарасини берди.

Комиссия ўз фаолияти давомида ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларда мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш ҳиссини кучайтиришга, шунингдек ёшларнинг демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва адолатли фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлашга кўмаклашишга ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Бу каби вазифаларни амалга ошириш, албатта, ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятининг янада юксалишига, уларнинг қонунларга ҳурмат руҳида камол топишига ҳамда мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиш имкониятини яратди.

Эътиборлиси, мазкур комиссия аъзолари туман ва шаҳар ишчи гуруҳлари билан биргаликда уйма-уй юриб, ёшлар билан учрашди. Ушбу жараёнларда аниқланган муаммоларни ҳал этиш, ишсиз ёшларни ишга жойлаштириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшларга амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Бу албатта қилинган ишлар, аммо қилинадиган ишлар ҳам бундан кам эмас. Комиссия олдида бир қатор долзарб масалалар турибти. Улардан бири ижтимоий фаол ўғил-қизларни жалб қилган ҳолда “Ёшлар парламенти”ни ташкил этиш ва ушбу платформа орқали уларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиб бориш лозим. Албатта, бу каби амалий ишлар комиссия фаолиятининг асосий йўналишларидан бўлиб қолади. 2019 йил декабрь ойида ўтказилган сайловларда бир қатор ёшлар вакилларининг Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлангани, мазкур комиссиянинг фаолиятини янада такомиллаштириш, янги ташаббусларни амалга оширишига замин яратади. 

Козим ТОЖИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчлик палатасидаги

Ёшлар масалалари бўйича комиссия раиси


Кўришлар сони: 316

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими