Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Алия ЮНУСОВА: 14 ёшга тўлган вояга етмаганларга судда даъвогар бўлиш ҳуқуқи берилиши мумкин

Алия ЮНУСОВА: 14 ёшга тўлган вояга етмаганларга судда даъвогар бўлиш ҳуқуқи берилиши мумкин

Мамлакатимизда бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция талабларини ҳар томонлама ҳаётга татбиқ этиш мақсадида 2019 йил 22 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда кўзда тутилган мақсадларга эришиш учун фуқаролик, оилавий, уй-жойга доир ҳуқуқий муносабатларга тааллуқли бола ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш билан боғлиқ бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш талаб қилинади. Бу, ўз навбатида, айрим қонунларда назарда тутилган болаларнинг ҳуқуқларини амалда кафолатлаш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, руҳий ва маънавий етук авлод бўлиб етишишини таъминлашни назарда тутади.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори ижроси юзасидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқлари кафолатларининг янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳага кўра, хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 18 ёшга тўлмаган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсни, агар унинг ота-онасидан бири, васийликка ёки ҳомийликка олган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний асосга кўра яшаш ҳуқуқига эга бўлса, Ўзбекистон Республикасидан маъмурий тарзда чиқариб юборишни таъқиқлашга доир норма киритилмоқда.

Шунингдек, Уй-жой кодексига ота-она қарамоғисиз қолган болаларга муниципал ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги ўзлари яшаб турган турар жойларни улар “Меҳрибонлик” уйларига жойлаштирилган бутун вақт мобайнида бронлаштириш ҳуқуқини тақдим этиш тўғрисидаги қоида киритилмоқда. Бундан ташқари, Солиқ кодексига болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судларга фуқаролик ишлари бўйича киритилган даъволарни давлат божи тўлашдан озод қилиш тартиби тўғрисидаги қоидани киритиш кўзда тутилмоқда.

Фуқаролик процессуал кодексига вояга етмаган болаларнинг судга қилган бевосита мурожаатларини бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги важлари билан кўрмасдан қолдиришнинг таъқиқланиши, шунингдек, 14 ёшга тўлган вояга етмаганларга судда даъвогар бўлиш ҳуқуқининг берилиши тўғрисидаги қоида киритилмоқда. Эътиборли жиҳати, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг давлат органларига бевосита қилган мурожаатларини тўлиқ кўриб чиқишнинг кафолатланиши назарда тутилмоқда. Бунда бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги важлари билан бу турдаги мурожаатларни кўрмасдан қолдиришга йўл қўйилмаслиги ҳуқуқи тўғрисидаги қоидани киритилмоқда.

Айни пайтда парламент Қонунчилик палатасида ушбу қонун лойиҳаси юзасидан Ишчи гуруҳи ташкил этилиб, ҳужжатни янада такомиллаштириш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Алия ЮНУСОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати



Кўришлар сони: 261

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими