Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Абдураҳим ҚУРБОНОВ: Президентимиз халқаро жамоатчиликнинг юксак ҳурмат ва эҳтиромига сазовор бўлди

Абдураҳим ҚУРБОНОВ: Президентимиз халқаро жамоатчиликнинг  юксак ҳурмат ва эҳтиромига сазовор бўлди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Туркий дунё тикланишига қўшган улкан ҳиссаси учун” халқаро мукофотига сазовор бўлди, деган хушхабар шу юртнинг бир фарзанди сифатида мени ҳам тўлқинлантириб юборди. Чунки, бу эҳтиром юртимизга, халқимизга бўлган эҳтиромдир. Бу Юртбошимизнинг сиёсий иродаси, очиқ ва амалий ташқи сиёсати натижасида Марказий Осиёда вазият тубдан ўзгаргани, шу баробарида туркий тилли давлатлари ўртасида дўстона алоқалар янада мустаҳкамланаётгани самарасидир.

Туркий тилли давлатларни азалдан ўхшаш маданият, маънавий қадриятлар ва ҳамкорлик ришталари бир-бирига боғлаб келган. Бу мамлакатлар долзарб халқаро ва минтақавий масалаларда ўзаро мос ёки яқин қараш, ёндашувларга амал қилади. Айни вақтда халқларимизнинг ҳаётий манфаатларига тўла жавоб берадиган иқтисодиёт, инвестиция, инновация, транспорт ва коммуникация, туризм, илм-фан, таълим каби соҳаларда ўзаро ҳамкорлик фаол ривожланмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йилнинг 14 сентябрида “Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини (Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун имзоланди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон халқаро тузилманинг бешинчи аъзо давлати бўлиб қўшилди. Ҳукуматлараро ташкилот бўлган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши халқаро фаолиятининг асоси туркий тилли мамлакатлар ўртасида дўстлик ва қўшничиликни мустаҳкамлаш, ҳудудда ва жаҳонда тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга қаратилган. Махсус ҳужжатнинг қабул қилиниши ва Юртбошимизнинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашининг Боку шаҳрида 2019 йил 15 октябрь куни бўлиб ўтган еттинчи саммитида иштироки нафақат Озарбайжон, балки барча туркий тилли мамлакатлар учун муҳим аҳамият касб этди.

Мазкур саммитда “Туркий кенгашга аъзолик халқимизнинг туб манфаатларига тўла жавоб беради. Бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасида нафақат маданий-маънавий алоқалар, балки савдо-иқтисодий муносабатлар ҳам янги босқичга кўтарилмоқда. Охирги уч йилда давлатларимизнинг ўзаро савдо ҳажми салкам икки баробар ошди, мингдан ортиқ янги қўшма ширкатлар очилди. Транспорт қатновлари кенгаймоқда, визасиз тартиб асосида туристлар оқими тобора кўпаймоқда, халқларимизнинг қардошлик ришталари мустаҳкамланмоқда”, деган эди давлатимиз раҳбари. Албатта, Ўзбекистоннинг Нахичеван Битимини ратификация қилиши Кенгаш салоҳиятини сезиларли даражада оширди ва бутун дунёда унинг аҳамиятини орттирди.

Дунё сиёсатида юртимиз нуфузи тобора ошиб боряпти. Айниқса, мамлакатимизнинг туркий дунёдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлаш жоиз. Мамлакатимиз Марказий Осиёдаги асосий давлатлардан бири ҳисобланади. Юртбошимизнинг очиқ ва амалий ташқи сиёсати натижасида барча қўшни мамлакатлар билан алоқалар янада мустаҳкамланмоқда. Бугунги кунда Президентимиз томонидан мамлакат ва умуман, минтақада узоқни ўйлаб олиб борилаётган сиёсат тинчлик ҳамда барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қиляпти. Зеро, бу халқаро жамоатчилик томонидан эътироф этилиб, «Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши нуфузини оширишга хизмат қилади», дея юксак ишонч билдирилмоқда. Ўйлаймизки, бу ҳар бир юртдошимизда фахр-ифтихор туйғусини юксалтиради.

Абдураҳим ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 303

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими