Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Саттор РАҲМАТОВ: Шифокорларни тажовузлардан ҳимоя қилмаслик қандай оқибатларга олиб келади?

Саттор РАҲМАТОВ: Шифокорларни тажовузлардан ҳимоя қилмаслик  қандай оқибатларга олиб келади?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича касбий фаолиятини амалга ошираётган тиббиёт ходимларини ҳимоя қилиш, улар ўз касбий фаолиятини амалга оширишига тўсқинлик қилинишининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, палата мажлисида биринчи ўқишда маъқулланган эди.

Мазкур қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар парламент қуйи палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан атрофлича ўрганилиб, лойиҳа янада такомиллаштирилди.

Кейинги пайтларда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга назар солсак, ўз касб вазифаларини бажариши чоғида тиббиёт ходимларига тажовузлар, уларни дўппослаш, тан жароҳати етказиш билан боғлиқ ҳолатлар кўп кузатилмоқда.

Албатта, бундай тажовузлар натижасида фақат тиббиёт ходимигина жабрланиб қолмайди, балки, у хизмат кўрсатиши лозим бўлган иккинчи, учинчи ва ҳоказо шахслар, яъни навбатдаги беморлар ҳам азият чекади. Бунда вақтида хизмат кўрсатиш имконияти бўлмай қоладиган, тез тиббий ёрдам бўйича кейинги чақириққа етиб бориш кечикишига олиб келадиган ҳолатлар содир бўлмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Қолаверса, аҳоли энг кўп ва доимий мурожаат қиладиган, шошилинчда, кутилмаганда эҳтиёж туғиладиган соҳа ҳам тиббиётдир.

Шу маънода, тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича касбий фаолиятини амалга ошираётган тиббиёт ходимларини ҳимоя қилиш, улар ўз касбий вазифасини бажаришига тўсқинлик қилинишининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси қизғин муҳокамалар марказида бўлиб турибди.

Мутасадди ташкилотларнинг бу борада фикр ва таклифлари эса турлича. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси мутахассисларининг фикрича, “Касб тушунчаси умумий ва кенг тушунча бўлгани сабабли, у барча касбларни қамраб олади. Шу туфайли, тиббиёт ходими деб алоҳида ажратиб кўрсатилишини талаб этмайди”.

Академия мутахассислари ўз фикрини Белоруссия, Грузия, Арманистон каби давлатларнинг қонунчилигидан келтирилган мисоллар билан мустаҳкамлаган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзолари қонун лойиҳасига киритилаётган нормаларни бугунги кун эҳтиёжидан келиб чиқиб, жуда зарур ва керак, деб ҳисоблайди. Боиси, бошқа соҳа вакиллари ўз мижозлари томонидан тиббиёт ходимлари каби кўп калтакланаётгани йўқ. Тиббиёт ходимларига беморлар ва уларнинг яқинлари томонидан тажовуз қилиш ҳолатлари эса, кўпаймоқда. Ҳолат шу тарзда давом этаверса, эртага инсон саломатлиги посбони бўлган бу касбда ишловчилар, айниқса, тез тиббий ёрдам тизимида меҳнат қилувчилар ҳаётига хавф тобора ортиб кетиши мумкин. Кадрлар масаласида муаммолар кўпайиши ҳам шубҳасиздир.

Саттор РАҲМАТОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 225

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими