Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Шуҳрат МАМАЖОНОВ: Давлат божлари асоссиз оширилишининг олди олинади

Шуҳрат МАМАЖОНОВ: Давлат божлари асоссиз оширилишининг олди олинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда.

Куни кеча Қонунчилик палатасига киритилган “Давлат божи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқиш жараёнига тайёрланмоқда. Таъкидлаш жоиз, мазкур қонун лойиҳаси Солиқ кодекси лойиҳасини янги таҳрирда қайта кўриб чиқиш доирасида ишлаб чиқилган. Лойиҳа давлат божларини ундиришни тартибга солувчи 38 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бирлаштирган.

Хорижий илғор амалиётни ўрганиш натижалари бўйича, юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ёки бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган давлат божи Солиқ кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқишда уни тартибга солиш предметидан чиқарилиб, алоҳида қонун лойиҳасига ўтказилди.

Қонун лойиҳасини тайёрлашда хорижий тажрибалар ҳам атрофлича ўрганилди. Хусусан, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Молдова ва Тожикистон каби бир қатор мамлакатларнинг соҳадаги қонун ҳужжатлари таҳлил қилинди.

Қонун лойиҳасида концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи ҳамда фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишга лицензия ва рухсатнома берганлик учун давлат божи ундирилиши кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат божлари, йиғимлари ва бошқа мажбурий тўловлар фақат миллий валютада ундирилиши белгиланган. Консуллик йиғимлари бундан мустасно.

Юқоридаги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида, хорижий валютада белгиланган давлат божлари ставкалари қайта кўриб чиқилмоқда. Яъни, уларни базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб, сўм эквивалентида ундириш тартиби қонун лойиҳасида ўз аксини топган. Умуман олганда, давлат божи ставкалари ўзгаришсиз қолмоқда. Уларнинг миқдори қонун лойиҳаси иловасига мувофиқ белгиланади.

Қонун лойиҳасида бир қатор турлар бўйича ставкалар пасайтирилиши кўзда тутилган.

Биринчидан, мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик учун:

– мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига (амалдаги ставка – базавий ҳисоблаш миқдори(БҲМ)нинг 50 фоизи; таклиф этилаётган – БҲМнинг 25 фоизи);

– жисмоний шахслар учун (амалдаги ставка – БҲМнинг 1 баравари; таклиф этилаётган – БҲМнинг 50 фоизи);

– юридик шахслар учун ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлганда (амалдаги ставка – БҲМнинг 2 баравари; таклиф этилаётган – БҲМнинг
1 баравари).

Иккинчидан, адлия органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказганлик учун:

– республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотлари (амалдаги ставка – БҲМнинг 4 баравари; таклиф этилаётган – БҲМнинг 3 баравари);

– фаолиятини вилоят ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари (амалдаги ставка – БҲМнинг 2 баравари; таклиф этилаётган – БҲМнинг 1 баравари);

– фаолиятини туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари (амалдаги ставка – БҲМнинг
2 баравари; таклиф этилаётган – БҲМнинг 50 фоизи).

Хулоса қилиб айтганда, давлат божининг аниқ миқдорлари қонун даражасида белгиланиши мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширади. Шунингдек, Ҳукуматнинг алоҳида қарорларини қабул қилиш йўли билан ставкалар миқдори асоссиз оширилишининг олди олинади.

 

Шуҳрат МАМАЖОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

 


Кўришлар сони: 227

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими