Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Фракция қонун лойиҳаси нормаларини Ҳукумат қарори талабларига зид деб топди

Фракция қонун лойиҳаси нормаларини Ҳукумат қарори талабларига зид деб топди

Ўзбекистон Республикаси “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фракциясида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламент қуйи палатасига киритилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокамалардан ўтказилди.

Муҳокамалар жараёнида депутатлар мазкур қонун лойиҳаси тушунтириш хатида лойиҳа Президентимизнинг 2019 йил 30 июлдаги “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги “Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ишлаб чиқилгани кўрсатилган бўлса-да, лекин лойиҳага Фармон ва қарор талабларига зид нормалар киритилганига алоҳида эътибор қаратдилар.

Депутатлар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 165-моддаси (Фаолият билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатсиз шуғулланиш)га киритилаётган қўшимчага, яъни “Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериладиган фаолият (хизматлар, ишлар) турлари билан вақтинчалик меҳнат гувоҳномасисиз шуғулланиш” учун маъмурий жавобгарлик белгиланишига кескин эътирозларини билдирдилар.

Депутат Жаҳонгир Шириновнинг таъкидлашича, “Ўзбекистон Республикаси мазкур қарорига илова қилинган 24 та турдаги фаолият билан шуғулланаётган фуқаролар пул тўлаб, меҳнат гувоҳномасини олган тақдирда, уларга иш стажи ҳисобланиши назарда тутилган. Бу тартиб ихтиёрий шаклда амага оширилиши белгиланган. Лекин қонун ташаббускорлари ихтиёрий гувоҳнома олиш ҳолати белгилангани ҳолда, фуқароларимизни шу 24 та турдаги фаолият билан гувоҳнома олмасдан шуғулланган тақдирда, маъмурий жавобгарликка тортиш таклифини бераётгани тушунарсиз ҳолатдир.

Бундан ташқари, лойиҳанинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 255-моддаси (Давлат меҳнат инспекциясининг мансабдор шахслари)га киритилаётган ўзгартириш билан давлат меҳнат инспекцияси мансабдор шахслари Кодекснинг 1781–моддаси (Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш)да (хусусий бандлик агентликлари, реклама тайёрловчилар ва реклама тарқатувчилар, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар томонидан кўрсатиладиган хизмат (иш) лар ҳақидаги маълумот ва реклама эълонларини жойлаштиришда, вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаслик ёки ёлғон маълумотларни тақдим этиш талабларини бузганлик учун) белгиланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини олишларига фракция аъзолари томонидан кескин эътирозлар билдирилди.

Фракция аъзоси Даврон Арипов мазкур киритилаётган норма мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги сиёсатга зид эканини маълум қилиб, ҳозирда барча маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишларни кўриб чиқиш босқичма-босқич суд ихтиёрига ўтказилаётган бир вақтда вазирлик суд томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликни кўриб чиқиш ваколатини ўзига олишга уринаётганини кўрсатиб ўтди.

Ҳар томонлама чуқур муҳокама қилиш жараёнида мазкур қонун лойиҳасининг бошқа камчиликлари ҳам кўриб чиқилиб, фракциянинг муносабати шакллантирилди.



Кўришлар сони: 169

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими