Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Шифокор нега жабрдийда бўлавериши керак?

Шифокор нега жабрдийда бўлавериши керак?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ташаббуси билан ишлаб чиқилган, тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича касбий фаолиятини амалга ошираётган тиббиёт ходимларини ҳимоя қилишни назарда тутадиган қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасида ҳар тарафлама муҳокама этилди.

Айтиш жоизки, мазкур муҳокамалар парламентда кейинги пайтда одатий ҳолга айланаётган воқелик сингари баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди.

Қонуни лойиҳаси юзасидан Тошкент давлат юридик университети экспертлари кўра, амалдаги жиноят кодексини “тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ касбий мажбуриятларини амалга ошираётган тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш” деб номланган 1121-модда билан тўлдириш бошқа соҳа вакилларининг ҳам ўз касбий мажбуриятларини амалга ошираётган ходимларига тажовуз қилиш учун жавобгарлик белгиланиши заруратини келтириб чиқаради. Шу сабабдан, улар мазкур турдаги қилмиш учун жавобгарликнинг фарқланиши мақсадга мувофиқ эмас, деган мазмундаги ўзларининг позициясини билдирдилар.

Экспертларнинг фикрича, Жиноят кодексининг 112-моддасида назарда тутилган қилмиш жабрланувчиси исталган шахс бўлиши мумкинлигининг белгилагани мазкур нормани кенг қўллаш имконини бераркан.

Балки, юридик жиҳатдан олиб қаралса, бу фикр ҳам тўғридир.

Аммо айтинг-чи, нега тиббиёт ходимларига бўлаётган таҳдид ва тажовузлар камаймаяпти, нима учун уларга оғир тан жароҳати ва бошқа таҳдидлар кундан-кунга кўпаймоқда? Нега бошқа соҳа ходимлари эмас, айнан тиббиёт ходимлари жабр кўряпти?

Шундай экан, парламент Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси ўз позициясида қатъий туради ва тиббиёт ходимларига ҳар қандай тажовуз ҳамда уларнинг соғлиғи билан боғлиқ бошқа таҳдидларни Жиноят кодексида, шунингдек, Маъмурий жавобгарлик кодексида алоҳида малакаланиб, оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисобланиши, бунинг учун жавобгарликнинг белгиланишини шарт, деб ҳисоблайди.

Иноят ҲОЖИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси

 


Кўришлар сони: 149

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими