Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Зумрад БЕКАТОВА: Соғлом инсон – тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи

Зумрад БЕКАТОВА: Соғлом инсон – тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи

Аҳоли саломатлигини сақлаш ва яхшилаш имконини берадиган сифатли соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш, соғлом авлод тарбияси учун шарт-шароит яратиш ўзини ҳурмат қилган ҳар қандай давлатнинг асосий мақсади ҳисобаланади.

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантиришга ҳаракат қилаётган мамлакатимизнинг бу борада тутаётган йўли бугун кундек равшан. У ҳам бўлса, халқимизга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, самарадорлиги ва қулайлигини оширишдир.

Бунинг учун тиббиётнинг муҳим йўналиши - аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари асосий эътиборда. Яъни, авваламбор мазкур йўналишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди. Жорий йилнинг ўзида иккита қонун - “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги ва “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президентимизнинг қатор Фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Бу борада мақсадли миллий дастурлар амалга оширилмоқда. Болаларнинг ирсий ва туғма касалликлар билан туғилишининг олдини олиш мақсадида республика ва ҳудудий скрининг марказлари ташкил этилиб, замонавий диагностика асбоб-ускуналари билан жиҳозланди. Туман ва шаҳарлардаги кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг ўзида ҳомиладорларда бирламчи скрининг ўтказиш имкони яратилди.

Шунингдек, касалликларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тиббий хизматлар кўлами кенгайди. Хусусан, мавжуд қишлоқ врачлик пунктлари негизида қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил этилди. ҚВП ва оилавий поликлиникаларда аёллар маслаҳатхоналари, қизлар саломатлик хоналари фаолияти йўлга қўйилди. Патронаж хизмати янги асосда йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, бугунги кунда нафақат Пойтахтда, балки ҳудудларда ҳам перинатал марказлари, болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари фаолият кўрсатмоқда. Ҳудудлардаги болалар муассасаларида илгари мавжуд бўлмаган неонатал хирургия, кардиохирургия, инвазив хирургия, болалар гинекологияси каби янги бўлимларда мураккаб даволаш амалиётлари йўлга қўйилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 8 ноябрь куни имзоланган “Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида”ги қарори амалга оширилаётган ишларнинг мантиқий давоми бўлиб, ушбу ҳужжат репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болалар учун замонавий, юқори технологик, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш имконини бериши билан аҳамиятлидир.

Қарор билан, 2019-2023 йилларда репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтиришга йўналтирилган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш кенгаши ташкил этилди.

Мазкур ҳужжатда оналар болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг касалланишининг олдини олиш, ногиронлик ва барвақт ўлим ҳолатларини камайтиришга қаратилган бир қатор вазифалар белгиланган.

Жумладан, Республика ихтисослаштирилган болалар хирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика болалар тиббий реабилитация маркази, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида Ёрдамчи репродуктив технологиялар маркази ташкил этиладиган бўлди.

Бундан ташқари, ҳудудлардаги долзарб бир муаммо мазкур қарор билан ўз ечимини топмоқда. Яъни, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларида болалар учун реанимация ва интенсив терапия бўлимлари ҳамда бемор болаларга туну кун шошилинч тиббий ёрдам кўрсатувчи навбатчи шифокор постлари фаолияти йўлга қўйилади.

Яна бир муҳим жиҳат, қарорга кўра хусусий тиббиёт муассасаларига, агар улар, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “Хавфсиз оналик” стратегияси талабларига риоя эта оладиган шароитларга эга бўлган ҳолда, туғруқни қабул қилиш тиббий фаолият тури билан шуғулланишга рухсат берилди.

Буларнинг барчаси соҳани янада ривожлантириш, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини халқаро стандартлар даражасига кўтариш, энг асосийси, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш йўлидаги ишларни тамомила янги босқичга кўтарилишидан далолат беради.

 

Зумрад БЕКАТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 217

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими