Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Адхам ШОДМОНОВ: 2020 йил бюджети лойиҳаси депутатларнинг эътиборида

Адхам ШОДМОНОВ: 2020 йил бюджети лойиҳаси депутатларнинг эътиборида
2018 йил 22 август куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги том маънодаги тарихий қарорга имзо чекканлар. Мана бир йилдан ортиқ вақт мобайнида Президент қарори қандай бажарилаяпти, Ўзбекистон ҳукумати томонидан бюджет маълумотларининг янада очиқлаш, бюджетнинг ҳар сўми қаердан топилаётгани ва қандай сарфланаётганлиги ва айниқса унинг натижадорлиги омиллари нимада акс эттирилиши устидан самарали парламент ва жамоатчилик назорати ўрнатилди.
Эндиги босқич - қарорда белгиланган янги тартибга кўра биз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган “2020 йил учун Давлат бюджети лойиҳаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини дастлаб сиёсий партияларнинг фракциялар йиғилишлари, масъул қўмитада ва тармоқ қўмиталарида батафсил кўриб чиқиб,  Қонунчилик палатасининг кенгайтирилган йиғилишида муҳокама қилишдир.
Албатта, бугунги кунга қадар миллий парламентда мамлакатнинг энг молиявий ҳужжатини, кейинги йилга белгиланган бюджет ва солиқ сиёсатининг асосий йўналишларини белгилашда шаклланган анъанага кўра парламент палаталари қарорлари асосида қабул қилиш ва ундан сўнг уни тасдиқлаш учун давлат раҳбарига тасдиқлаш учун киритиш амалиёти мавжуд эди.
Тақдим этилган қонунлар лойиҳасидан кўриниб турибдики, парламентга тақдим этилган Бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳасида ва Бюджетномада аҳоли ва ташқи ҳамкорларимизга мамлакат бюджетининг ҳолати очиқ-ойдин, халқаро стандартларга мувофиқ тарзда кўрсатилган.
Ундан ташқари, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуслари асосида республиканинг ҳар бир ҳудудининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутадиган ҳудуднинг ўз иқтисодий ва молиявий мустақиллигини таъминлашда қўйилган биринчи қадам – ҳудудда қўшимча тушурилган маблағларнинг улар ихтиёрида қолдирилиши натижасида, бугун ҳудудларда йирий ижтимоий муаммолар ўз ечимини топмоқда. Янги қонун – Бюджет лойиҳасида Олий Мажлис томонидан Республика бюджети, маҳаллий бюджетлар эса жойлардаги маҳаллий кенгашлар томонидан қабул қилиниши белгиланмоқда. Яна бир жиҳати, харажатлар соҳалар бўйича эмас, вазирлик ва идоралар кесимида тасдиқланади. Идоралар мустақиллигини ошириш билан бирга, уларнинг харажатлар самараси учун масъулияти ҳам кучайтирилмоқда. 
Шу тариқа, янги тизим билан – марказлашган бюджет сиёсатидан босқичма-босқич воз кечилади, маҳаллий бюджетлар даромадини мустаҳкамлаш мақсадида айрим йиғимлари (автомототранспорт рўйхатдан ўтказиш) маҳаллий бюджетга ўтказилмоқда. Алкоголь маҳсулотлари ва мобиль алоқа хизматини кўрсатиш учун акциз солиғи тушумлари аҳоли сонидан келиб чиқиб ҳудудлар ўртасида қайта тақсимланади. Қўшимча қиймат солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича прогноздан орттириб бажарилган қисми тўлиқ худудларда қолдирилади ва бошқа шу каби “янгиликлар” ва “енгилликлар”ни қонун лойиҳасида акс эттирилган.
Бундай ўзгартишларнинг мазмун ва моҳиятини аввалом парламент аъзолари ва эксперт ҳамжамиятига кенгроқ тушунтириш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳам Давлат бюджети бошқармаси мана бир неча кундан бери турли семинарлар ва давра суҳбатларини ташкил этиб унда, кейинги йил бюджетида ҳукумат томонидан таклиф этилаётган асосий макроиқтисодий параметрларни муҳокама қилишнинг амалдаги анъанавий ёндошувидан ўлароқ, кенгроқ ва чуқурроқ англаш, бюджет жараёнини амалга оширишда воз кечилаётган механизмларнинг талабга жавоб бермаслиги омиллари ҳақида, янги форматларда аввалом очиқ ва шаффоф бюджетларнинг афзалликлари ва шу билан бирга ҳам ҳукумат олдида ҳам маҳаллий ҳокимиятлар, аввало молия ва солиқ органлари олдида турган қатор муҳим вазифалар назарда тутилган эканлигини тарғиб қилинмоқда.
Мисол қилиб оладиган бўлсак, 2020 йилдан бошлаб маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадлари кенгашлар томонидан маъқулланган йўналишларга ажратилади. Фақат кечиктириб бўлмайдиган харажатларгина ҳокимликлар томонидан тасдиқланиши ва кейинчалик уларнинг тўғри сарфлангани ҳақида кенгашлар олдида ҳисобот берилиши лозим. Хўш, бугунги кунда маҳаллий кенгашларимиздаги вакиллик вазифаларини адоғига етказаётган ёки жорий декабрь сайловларида депутатликка сайланадиган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар депутатлик корпуси бунга тайёрлиги даражаси ўйлантирмасдан қолмайди.
Шу боис, бу борада қўмита аъзолари ва бошқарма мутахассислари олдида бундай амалиётни ўз вақтида ва рисоладагидек жорий этилиши учун жойларда қўшимча семинарлар ва давра суҳбатларини ташкил этиш, кенгроқ тарғиб қилиш ва тажриба алмашиш лозим кўринади. 
Яна бир муҳим жиҳати ҳам шундаки, халқаро экспертлар, хусусан, Халқаро валюта жамғармаси жорий йилда жаҳон ялпи маҳсулоти ўсиши дастлабки прогнозга нисбатан 1 фоизгача камайиб, 3 фоиз бўлишини тахмин қилган. Мамлакатимизнинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган давлатларда ҳам иқтисодий суръатлар сустлашган. Жаҳон бозорида рақобат тобора кучайиб бораётганлигини ҳисобга олсак, мамлакат иқтисодиётида ҳам, айниқса бош молиявий ҳужжатида ҳам шу омиллар аксини топмоқда.
Шу ўринда, давлатимиз раҳбарининг макроиқтисодиёт ва давлат бюджети параметрларини жаҳон хавф-хатарларини инобатга олиб айтган фикрларини иқтибос келтираман: - “Иқтисодиёт тармоқларини “оёққа турғазиш”, рақобатбардош қилиш учун кейинги икки йилда уларга барча имкониятлар берилди. Бироқ, бу имкониятлардан фойдаланиб, қайси тармоқ меҳнат унумдорлигини оширди, маҳсулотлар рақобатбардош бўлиши ва экспорт таркибида тайёр маҳсулотлар улуши кўпайишини таъминлай олди? Афсуски, бирорта тармоқни бугунги кунда “зўр ишлади ёки юқори натижа берди”, деб айта олмаймиз”.
Шу боис яқин икки-уч кун мобайнида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида барча сиёсий партияларнинг фракциялари ва тармоқ қўмиталарнинг қонун лойиҳаси юзасидан фикрларини ўрганишимиз ва хулосалар асосида Вазирлар Маҳкамасидан қўшимча маълумотлар олиш зарурати бор.


Адхам ШОДМОНОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати




Кўришлар сони: 365

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими