Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Гулшана ХУДАЁРОВА: Миллий қадриятларимизга зид бўлган маросимлар, номақбул одатлар ва уларнинг салбий оқибатларига чек қуйилади

Гулшана ХУДАЁРОВА: Миллий қадриятларимизга зид бўлган маросимлар, номақбул одатлар ва уларнинг салбий оқибатларига чек қуйилади

Кейинги пайтларда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказишда шуҳратпарастлик, ўзини кўз-кўз қилиш, бошқаларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олмаслик, исрофгарчилик, халқимизнинг миллий урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби иллатлар тез-тез учрамоқда. Бу каби омиллар оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг бузлишига, жамиятда ижтимоий адолатни таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшларда тежамкорлик маданиятининг шаклланишига ғов бўляпти.

Масалан, айрим фуқаролар дабдабали тўй маросимларига катта маблағ сарфланиши туфайли қарзга ботяпти. Қарзни узиш учун чет элга ишлаш учун чиқиб кетмоқда. Яна бир қатор фуқаролар оилавий тадбирларни дабдаба билан ўтказишни қўшнилар, қариндошлар танқидидан, умуман олганда, жамоатчиликнинг босимидан халос бўлиш воситаси сифатида тушунмоқда. Ваҳоланки, бундай тадбирлар атрофида юзага келадиган вазиятлар яқин қариндошлар ўртасида ҳам зиддиятларнинг пайдо бўлишига олиб келмоқда.

Юқоридаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида  “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгашининг Қўшма қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, оилавий тадбирлар фақат бир кун соат 06:00 дан 23:00 гача оралиқда ўтказилади. Тўй-ҳашамлар ҳақида камида 1 ҳафта олдин яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилиш зарур. Дафн этиш ва мотам маросимлари («етти», «пайшанбалик», «якшанбалик», «йигирма», «қирқ», «ҳайит», «йил оши», «пул тарқатиш», «мато улашиш» ва ҳ.к.) ҳамда тўй-ҳашам («келин навкари», «чорлар», «ота кўрди», «сеп ёйди», «қуда чақирди», «куёв чақирди», «келин чақирди», «тоғора юбориш» ва ҳ.к.) билан боғлиқ ортиқча тадбирлар ўтказилмайди. Оилавий тадбирларда 200 нафаргача, ош маросимларида 250 нафаргача одам қатнашади.

Ҳужжатда баён этилган талабларга риоя қилиниши депутатлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари томонидан назорат қилинади.

Хулоса қилиб айтганда, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналарнинг тартибга солиниши миллий қадриятларимиз, аҳлоқ қоидаларимизга зид бўлган маросимлар, номақбул одатлар ва уларнинг салбий оқибатларига чек қуйилади.

Гулшана ХУДАЁРОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 45

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.11.2019
Ишсизлик нафақасининг миқдори ошадими?

2019 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

18.11.2019
Давлат бюджети: 9 ой сарҳисоби депутатларни қониқтирдими?

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 361,8 трлн. сўмни ташкил этган ...

16.11.2019
2020 йил Давлат бюджети муҳокамаси қандай ўтди?

Бугунги кунда ушбу савол ўта долзарб бўлиб турибди. Чунки, жорий йилнинг ниҳояланишига ҳам бир ойдан...

Тадбирлар тақвими