Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Хайрулла РЎЗМЕТОВ: «Кўнгиллилик шартномаси»ни амалиётга жорий қилинади

Хайрулла РЎЗМЕТОВ: «Кўнгиллилик шартномаси»ни амалиётга жорий қилинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг шу йил 6 ноябрда ўтказилган навбатдаги йиғилишида «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бирйўла уч ўқишда қабул қилинди.

Бу қонун бизга жуда керак эди.

Кўнгиллилик — ихтиёрийликка асосланган фаолият. Бир-бирига ёрдам бериш, кўмаклашиш, оғирини енгил қилишга ҳисса қўшиш, умуман, кимгадир беғараз яхшилик қилиш халқимиз қадриятларидан ҳисобланади.

Шу маънода, бу хусусиятлар мазкур қонунда ҳам ўз аксини топгани диққатга сазовордир. Қонун бир қатор муҳим жиҳатларни қамраб олган. Хусусан, мазкур ҳужжат кўнгиллилик фаолиятининг шакл ва усулларини жорий қилиш (кўнгиллилар ташкилотларини тузиш, кўнгиллилик дастурларини шакллантириш орқали)ни, кўнгиллилик фаолиятини амалга оширувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашни назарда тутади.

Шунингдек, унда Адлия вазирлигининг кўнгиллилар фаолиятини рўйхатга олиш реестрини жорий қилиш ва уни мунтазам янгилаб бориши белгиланмоқда. Бундан ташқари, «кўнгиллилик шартномаси»ни амалиётга жорий қилиш кўзда тутилмоқда.

Қонун бирйўла уч ўқишда қабул қилингани ҳам бежиз эмас. Зеро, таъкидлаш жоизки, «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси устида сиёсий партиялар фракцияларида, парламент қуйи палатасининг қўмиталарида бир неча ой давомида иш олиб борилди. Кўплаб йиғилишларда муҳокамадан ўтказилди. Депутатлар томонидан билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар инобатга олиниб, такомиллаштирилгач, ялпи мажлисга олиб чиқилди.

Бир сўз билан айтганда, ушбу қонуннинг қабул қилиниши юртимизда кўнгиллилик фаолиятининг мустаҳкам ҳуқуқий асосини яратиш, уни рағбатлантириш ҳамда кенг ривожлантиришга кўмаклашади.

 

Хайрулла РЎЗМЕТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 296

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.02.2020
Ёшлар парламент аъзоларининг доимий эътиборида

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Маданият саройи ва 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида “АКАДЕМИК...

17.02.2020
Экологик партия фракцияси аъзоларининг позицияси қандай?

2020 йил 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг...

17.02.2020
Давлат дастури лойиҳаси — фракция аъзолари эътиборида

Жорий йилнинг 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик...

Тадбирлар тақвими