Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Абдуллажон ҲАМРОҚУЛОВ: Кучли фуқаролик жамияти сари муҳим қадам

Абдуллажон ҲАМРОҚУЛОВ: Кучли фуқаролик жамияти сари муҳим қадам

Сўнгги йилларда юртимизда изчиллик билан амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг асосий мақсадларидан бири давлат ва жамият ўртасида очиқ мулоқот ташкил этишдир. Шу нуқтаи назардан, фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бугунги кундаги долзарб вазифалардандир.

Куни кеча Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган давлат сиёсатининг мантиқий давоми ҳисобланади.

Президентимизнинг мазкур қарори Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтини Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази этиб қайта ташкил этишни назарда тутган. Ушбу ҳужжат демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш учун мустаҳкам пойдевор яратди.

Маълумки, бугунги кунда республикамизда 9 200 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият олиб бормоқда. Улар жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда, ижтимоий, маданий, маърифий мақсадларга эришишда муҳим роль ўйнамоқда. Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази юртимизда ушбу соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни комплекс ўрганиш, таҳлил қилиш
ва баҳолаш учун илмий-амалий майдон бўлиши белгиланди.

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш марказининг асосий вазифаларидан бири сифатида халқ билан мулоқот ҳолати, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини тизимли таҳлил қилиш этиб белгиланди. Марказнинг бу йўналишдаги фаолияти давлатнинг фуқаролик жамияти билан мулоқотини йўлга қўйиш жараёнида ўз самарасини бериши, шубҳасиздир. Ўйлаймизки, Марказ чинакамига аҳолининг ижтимоий кайфиятига ижобий таъсир кўрсатувчи кучга айланади.

Қарорда парламент учун яна бир муҳим тавсия билдирилган. Яъни, фуқаролик жамияти ривожланиши бўйича мазкур марказ томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлилларнинг натижаларини парламент ҳамда унинг қўмиталари (комиссиялар) мажлисларида кўриб чиқиш амалиётини жорий этиш кўзда тутилган. Бу, ўз ўрнида, самарали парламент назоратини амалга оширишга, давлат ҳокимияти тизимида парламентнинг ролини кучайтиришга салмоқли ҳиссасини қўшишига ишонамиз.

 

Абдуллажон ҲАМРОҚУЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 87

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда

Қонун лойиҳасида биринчи ўқишдан сўнг “Парламент ажратмалари” тушунчаси матндан чиқариб ташланиши...

19.11.2019
Маҳаллий бюджет мустақил бўлгани яхши, аммо...

Дарҳақиқат, қўмиталар, ишчи гуруҳларида кечаётган қизғин муҳокамаларда мамлакатимизда кам таъминланган,...

19.11.2019
“Адолат” СДП фракциясининг қайси таклифи инобатга олинди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2019 йил 19 ноябрда ўтказилган...

Тадбирлар тақвими