Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Иброҳим ҲОЖИЕВ: Давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини оширишга эътибор кучаймоқда

Иброҳим ҲОЖИЕВ: Давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини оширишга эътибор кучаймоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда кучли ва эркин фуқаролик жамиятини қуриш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз томонидан қабул қилинган “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор мазкур йўналишдаги тизимли ислоҳотларнинг мантиқий давомидир.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори билан Фуқаролик жамиятини ривожлантириш марказининг ташкил этилиши халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, фуқаролик жамияти институтлари фаоллигини ошириш, мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда уларнинг роли ва аҳамиятини кучайтиришга мустаҳкам замин яратади.

Сир эмаски, мамлакатимиз йирик сиёсий жараён – парламент Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови остонасида турибди. Шу сабабли, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партиялар ролини кучайтириш бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан бири ҳисобланади.

Ушбу марказнинг ўз олдига қўйган энг асосий вазифалардан бири ҳам айнан рақобатдош кўппартияли тизимнинг ривожланиш даражасини таҳлил қилиш, сиёсий партиялар томонидан ўз электорати манфаатларини кенгроқ инобатга олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборатлиги, шубҳасиз, фуқаролик жамияти институтларининиг ролини оширишни таъминлайди.

 

Иброҳим ҲОЖИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 61

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда

Қонун лойиҳасида биринчи ўқишдан сўнг “Парламент ажратмалари” тушунчаси матндан чиқариб ташланиши...

19.11.2019
Маҳаллий бюджет мустақил бўлгани яхши, аммо...

Дарҳақиқат, қўмиталар, ишчи гуруҳларида кечаётган қизғин муҳокамаларда мамлакатимизда кам таъминланган,...

19.11.2019
“Адолат” СДП фракциясининг қайси таклифи инобатга олинди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2019 йил 19 ноябрда ўтказилган...

Тадбирлар тақвими