Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ўзбекистон-Япония: парламентлараро ҳамкорлик изчил ривожланмоқда

Ўзбекистон-Япония: парламентлараро ҳамкорлик изчил ривожланмоқда

Халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, фаол ташқи сиёсат юритиш миллий давлатчилигимиз тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ривожланишига, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётини таъминлашга ҳамда Ватанимизнинг халқаро майдондаги нуфузини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Президентимизнинг 2018 йилнинг 27 декабрида Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Очиқлик, ўзаро тенг ва манфаатли ҳамкорликка асосланаган ташқи сиёсат соҳасидаги фаолиятимиз самарадорлигини янада ошириш чораларини кўришимиз лозим”, деб таъкидлаб ўтилган эди.  

Шу нуқтаи назардан, етакчи хорижий давлатлар билан дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича аниқ ишлар қилинмоқда. Натижалар ҳам шунга яраша бўляпти, албатта. Кўплаб олий даражадаги ташриф ва учрашувлар, халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларнинг ечимига қаратилган шартнома ва келишувларга эришилаётгани принципиал жиҳатдан янги мазмундаги ҳамкорлик учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон жаҳоннинг ривожланган мамлакати, аҳоли сони жиҳатдан дунёда 8-ўринни эгаллаган Япония билан 1992 йил 26 январда дипломатик муносабатларни ўрнатган. 2002 йилда Япония билан стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилган. Бугунги кунга келиб, Япония билан товар айирбошлаш ҳажми 305,4 млн. АҚШ долларига етказилган. Давлатларимиз ўртасида иқтисодий шериклик бўйича ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмиталари мавжуд.

Халқаро ташкилотлар доирасида Япония Ўзбекистон томонидан билдирилган таклиф ва ташаббусларини доимо қўллаб-қувватлаб келган.

Давлатлараро муносабатларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланган парламентлараро алоқалар эса, замонавий халқаро муносабатларнинг ривожланиш динамикаси, даражаси, мазмун-моҳияти ва истиқболларига катта таъсир кўрсатади.

Парламентлараро ҳамкорликнинг аҳамиятини давлатимиз раҳбарининг хорижий мамлакатларга амалга оширган давлат ташрифлари чоғида парламент аъзолари билан алоҳида учрашаётганида ҳам кўриш мумкин. Чунки парламент аъзолари ўша халқнинг вакиллари ва вакиллар халқнинг орзу-умид ва ниятлари, хоҳиш-истакларини ифодалайди. Парламентлараро ҳамкорлик парламент дипломатиясининг мавқеини юксалтиришга, томонларнинг ўзаро позицияларини яқинлаштиришга, давлатлараро муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилинишига замин яратади. Ушбу ўринда парламентлараро ташкилотлар доирасида ҳам Япония парламенти билан тизимли парламентлараро учрашувлар фалиятимизда мунтазамлик касб этмоқда. Шу боис, парламентлараро ҳамкорлик ҳам тизимли равишда ривожланиб бормоқда.

Япония парламентида Ўзбекистон билан ҳамкорлик гуруҳи, Олий Мажлисда Ўзбекистон-Япония Дўстлик гуруҳи мавжуд. Ўзбекистон–Япония парламентлараро Форумлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилда давлатимиз раҳбарининг Японияга ташрифи режалаштирилмоқда. Албатта, мазкур ташриф давомида икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари вакиллари билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтади, парламентлараро ҳамкорликни кучайтириш борасида янги вазифалар белгиланади.

Шу маънода, бугунги кунда олдимизда турган энг муҳим вазифа сифатида Президентимиз томонидан олиб борилаётган изчил, вазмин ва конструктив ташқи сиёсат моҳиятидан келиб чиқиб, соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириб бориш бўйича аниқ режалар белгилаб олинган. Бу режалар яқин орада ўз натижасини албатта беради.

Феруза ЭШМАТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар

қўмитаси раиси ўринбосари


Кўришлар сони: 80

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
“Адолат” СДП фракциясининг қайси таклифи инобатга олинди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2019 йил 19 ноябрда ўтказилган...

19.11.2019
ХДП фракцияси аъзолари қандай фикрда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши...

19.11.2019
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси ўз позициясини билдирди

Тадбирда «Миллий тикланиш» демократик партиясининг дастурий мақсадларига уйғун тарзда белгиланган...

Тадбирлар тақвими