Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Шуҳрат ПОЛВОНОВ: Соғлом, баркамол шахсни тарбиялаш – муҳим жиҳат

Шуҳрат ПОЛВОНОВ: Соғлом, баркамол шахсни тарбиялаш – муҳим жиҳат

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда ўтказилган мажлисида “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Парламент вакиллари қайд этиб ўтганидек, кейинги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан мактабгача таълим ва тарбияни тубдан ислоҳ этиш мақсадида соҳани янада такомиллаштириш, самарали бошқарув тизимини ташкил этиш борасида бир қатор амалий чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.

Бу жараёнда, айниқса, давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда кенгайтириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, шу орқали мактабгача таълим муассасаларига болаларни қамраб олишни кескин оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш орқали болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривожлантириш ҳамда уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш бўйича амалий ишлар қилинди.  

Боғчалар сони ортиб, қамрови кенгайиб бораётгани аҳолимиз томонидан катта олқишларга сабаб бўлаётгани сайловчилар билан учрашувлар давомида ҳам яққол сезилиб турибди. Сайловчиларимиз боғчада тарбияланган боланинг тарбияси, дунёқараши анча юқори бўлиши билан ажралиб туришини эътиборга олиб, айнан шу тизимга катта эътибор қаратилаётганидан мамнун бўлмоқда.

Албатта, мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини ҳисобланади ва у ҳар томонлама соғлом, баркамол шахсни тарбиялаб, фарзандларимизни мактабга тайёр ҳолда етказиб бераётгани ғоят муҳим аҳамият касб этади.

 

Шуҳрат ПОЛВОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати,

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ

                                                                                          масалалари қўмитаси аъзоси

Кўришлар сони: 132

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда

Қонун лойиҳасида биринчи ўқишдан сўнг “Парламент ажратмалари” тушунчаси матндан чиқариб ташланиши...

19.11.2019
Маҳаллий бюджет мустақил бўлгани яхши, аммо...

Дарҳақиқат, қўмиталар, ишчи гуруҳларида кечаётган қизғин муҳокамаларда мамлакатимизда кам таъминланган,...

19.11.2019
“Адолат” СДП фракциясининг қайси таклифи инобатга олинди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2019 йил 19 ноябрда ўтказилган...

Тадбирлар тақвими