Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Авазбек ЖАЛИЛОВ: Ўзбекистон ва Тожикистон парламентлари ўртасида тузилган битим нимадан дарак беради?

Авазбек ЖАЛИЛОВ: Ўзбекистон ва Тожикистон парламентлари ўртасида  тузилган битим нимадан дарак беради?

2019 йил 7-8 октябрь кунлари мамлакатимизга ташриф буюрган Тожикистон Республикаси парламентининг қуйи палатаси раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги делагация аъзолари билан Олий мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган учрашувлар икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Ш.Зуҳуров таъкидлаганидек, кейинги уч йилда икки давлат Президентларининг сиёсий иродаси ва узоқни ўйлаб амалга оширилаётган оқилона сиёсати натижасида мамлакатларимиз ўртасида дўстона ҳамкорлик ўз натижасини бермоқда. Бунинг негизида, албатта, парламентлараро ҳамкорлик ҳам муҳим ўрин тутади.

Тожикистон парламенти делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида ўтказилган мулоқотлар ва ўзаро ҳамкорлик бўйича эришилган битим мустаҳкам дўстлик алоқаларининг мантиқий давоми бўлди. Икки тамонлама савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда амалга оширилаётган ўзгаришлар икки қардош халқ манфаатларига хизмат қилмоқда. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ошиши, ишлаб чиқариш, саноат йўналишларидаги олди-бердилар кенгайиб бораётгани, икки давлат ишбилармон ва тадбиркорларининг ҳамкорлиги кучайиши, чегараларнинг очилиши дўстлик ва яқин қўшничилик муносабатларини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқди. Мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг ривожланиши, муносабатларнинг чуқурлашиши ҳамда икки томонлама келишувларнинг амалга оширилишида парламентлараро алоқалар муҳим рол ўйнамоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, “Тожикистон Республикаси Мажлиси намояндагон Мажлиси Оли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ўртасида парламентлараро ҳамкорлик тўғрисидаги” битимнинг имзоланиши икки давлат ўртасидаги муносабатларда муҳим тарихий воқеа бўлди. Тожикистон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликка асосланган анъанавий муносабатларнинг ривожланишида бу битимнинг аҳамияти юқори.

Икки давлат парламентлари вакилларининг конструктив ва ўзаро ишонч руҳида ўтган мулоқотлари ва бунинг натижаси ўлароқ имзоланган битим Ўзбекистон – Тожикистон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, уни янги мазмун-моҳият билан бойитишда ҳамда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо–иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, умуман, барча соҳадаги алоқалар кўламини кенгайтиришга хизмат қилади.

 

Авазбек ЖАЛИЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Халқаро ишлар ва парламентлараро

          алоқалар қўмитаси раиси


Кўришлар сони: 372

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.02.2020
Ёшлар парламент аъзоларининг доимий эътиборида

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Маданият саройи ва 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида “АКАДЕМИК...

17.02.2020
Экологик партия фракцияси аъзоларининг позицияси қандай?

2020 йил 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг...

17.02.2020
Давлат дастури лойиҳаси — фракция аъзолари эътиборида

Жорий йилнинг 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик...

Тадбирлар тақвими