Cайт ранги: A A


Депутат фикри

“ГАИ” вилоят судида ҳам парда масаласида ютқазди

“ГАИ” вилоят судида ҳам парда масаласида ютқазди

Автомобилларнинг орқа ён ойнасига парда тақиш масаласининг қонуний тўғри экани ҳақида Бухоро шаҳар маъмурий суди қарорига норози бўлган Бухоро вилояти ИИБ ЙҲҲБ 2019 йил 2 октябрь куни бўлиб ўтган Бухоро вилояти маъмурий судидаги кассация тартибидаги мажлисда ўз важларининг асосли эканини исботлаб бера олмаган.

Қизиғи, судда қатнашган вилоят прокурори ёрдамчиси ҳам фуқароларнинг фикрини қувватлаб, ҳайдовчиларнинг автомобиль орқа ён ойналарига парда тақиши қонуний эканини билдирган.

Суд томонлар келтирган важларни кўриб чиққач, Бухоро шаҳар маъмурий судининг дастлабки қарори, яъни, ҳайдовчиларнинг орқа ён ойнага парда тақиш бўйича ҳаракатлари қоидабузарликка кирмаслиги бўйича қарорини кучда қолдирган.

Менимча, ИИВ энди Олий судга мурожаат этса керак. Агар шундай бўлса, Олий суд ҳам ўз судъяларининг қарорларини қўллаб-қувватлаб, адолат тўла қарор топишига умид қиламиз.

 

Расул КУШЕРБАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 67

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими