Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Қобил НОСИРОВ: Ўзбекистон —Тожикистон: парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари

Қобил НОСИРОВ: Ўзбекистон —Тожикистон: парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари

Жорий йилнинг 7 октябрь куни Тожикистон Республикаси парпламенти қуйи палатаси Раиси Шукуржон Зуҳуровнинг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси вакиллари билан бўлган учрашувда икки томонлама ҳамкорликни юқори босқичга кўтариш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар кейинги уч йилда жадал суръатлар билан ривожланиб бораётгани, бунда давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди. Мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда салмоқли натижаларга эришилаётгани, хусусан, ўзаро товар айрибошлаш ҳажми ортиб, ишлаб чиқариш, саноат йўналишларида ҳам икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида ҳамкорлик кучайиб бораётгани таъкидланди. Айниқса, давлатлар ўртасида чегараларнинг очилиб, визасиз режим жорий этилгани кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлади. Ушбу эзгу ишлар мамлакатларимиз аҳолисининг турмуш фаровонлигига хизмат қилмоқда.        

Музокаралар чоғида қайд этилганидек, бу борада Ўзбекистон ва Тожикистон парламентлари ўртасидаги ўзаро дўстона алоқалар ҳам муҳим ўрин тутяпти.

Икки давлатнинг қонун чиқарувчи органлари ўртасида амалий алоқалар тобора кенгаяётгани халқларимизнинг дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга туртки бўлмоқда.

Тожикистон Республикаси парламенти қуйи палатаси Раиси Шукуржон Зуҳуровнинг юртимизга расмий ташрифи якунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Тожикистон Республикаси парламенти қуйи палатаси ўртасида парламентлараро ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзолангани эса, бу борадаги алоқаларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Мазкур битимда тарафлар ўртасидаги ҳамкорлик демократик қадриятлар сақланишига, ҳуқуқ устуворлиги таъминланишига ва инсон ҳуқуқларига риоя этилишига кўмаклашади, деган ишончга таяниб, мазкур соҳалардаги ҳамкорлик ўзаро манфаатли ҳамда икки давлат манфаатларига мос экани эътироф этилган.

Ҳужжатга кўра, икки мамлакат парламент қуйи палаталарининг қўмиталари ва комиссиялари, депутатлик гуруҳлари, девонлари ўртасида доимий алоқалар ўрнатиш, қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек, ахборот-таҳлилий имкониятларни кенгайтириш юзасидан ҳамкорлик олиб бориш кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги парламентлараро алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қиладиган мазкур битим, шунингдек, иқтисодий, гуманитар ҳамда ҳудудий масалаларни ечишда ҳам ўзаро уйғун ҳаракатланишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Қобил НОСИРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Халқаро ишлар ва парламетлараро

алоқалар қўмитаси аъзоси  


Кўришлар сони: 33

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими