Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Абдуғаффор ҚИРҒИЗБОЕВ: Миллат қаҳрамонлари — ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди

Абдуғаффор ҚИРҒИЗБОЕВ: Миллат қаҳрамонлари — ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди

Мамлакатимизда ёшлар камолоти, спорт ривожи учун пухта замин яратилган. Юртимизнинг барча ҳудудлари, шаҳар ва қишлоқларида бир-биридан кўркам ва замонавий спорт муассасалари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Таъкидлаш жоиз, 2019-2023 йилларда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепцияси ҳам ҳаётимизга кенг татбиқ этиляпти. Профессионал спортчиларнинг машғулотлар ўтказиши, маҳоратини мунтаззам ошириб бориши учун барча шароитлар яратилмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ мамлакатимиз спортчиларининг қўлга киритаётган натижалари ҳам салмоқли бўляпти. Ўтган қисқа вақт ичида спортчиларимиз бир нечта турнирларда ва халқаро мусобақаларда иштирок этиб, улкан ютуқларни қулга киритди. Жумладан, жорий йилнинг 14-22 сентябрь кунлари Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионатида мамлакатимиз терма жамоаси 4 та медаль билан 2-ўринни эгаллади. Энг асосийси, совриндор спортчиларимиз 2020 йилги Токио олимпиадасига ҳам йўлланма олди. Шунингдек, 20-25 сентябрь кунлари Тошкентда дзюдо бўйича ХалқароГран-при турнири юқори савияда ўтказилди. Унда 71 мамлакат спортчилари 14 вазн тоифасида қатнашди. Юртимиз терма жамоаси эса, 6 та медаль билан 2-ўринни эгаллади.

Жорий йилнинг 6-22 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати спортчиларимиз учун янада мувоффақиятли кечди. Саксонга яқин мамлакатдан энг кучли чарм қўлқоп усталари иштирок этган ғоят кескин беллашувларда терма жамоамиз 3 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медалини қўлга киритди. АҚШ, Куба, Россия, Қозоғистон, Англия, Ҳиндистон каби бокс бўйича етакчи мамлакатларни ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Жамоа сардори Баҳодир Жалолов эса, чемпионатнинг “Энг яхши боксчиси” деб эътироф этилди.

Куни кеча давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида юксак натижаларга эришган бир гуруҳ спортчи ва мураббийларга давлатимизнинг юксак мукофотларини тантанали равишда топширди.

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, бокс соҳасига кўрсатилаётган эътибор, яратилаётган зарур шароитлар рўёби, аввало, мана шундай ютуқларда кўринади. Айни шу кунларда бутун мамлакатимиз спортчилари келгуси йилда Токиода бўлиб ўтадиган олимпиада мусобақаларига қизғин тайёргарлик ишларини олиб боришмоқда. Мукофотларни топшириш маросимида сўзга чиққан боксчиларимиз давлатимиз раҳбарига мазкур олимпиада мусобақаларида ҳам юқори натижаларга эришиб юртимиз байроғини юқорига кўтаришга ваъда бердилар.

Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, спортчилар ва уларнинг мураббийлари ҳар томонлама қўллаб-қўвватланаётгани туфайли ютуқларимиз ҳам салмоқли бўлмоқда. Бу, албатта, мамлакатимиз нуфузининг янада ошишига хизмат қилади.

  

Абдуғаффор ҚИРҒИЗБОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари 

қўмитаси раиси


Кўришлар сони: 78

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими