Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Қувондиқ ЖУМАНИЁЗОВ: Устоз ва мураббийларга эҳтиром

Қувондиқ ЖУМАНИЁЗОВ: Устоз ва мураббийларга эҳтиром

Айни кунларда юртимизда устоз ва мураббийлар байрами кенг нишонланмоқда. Давлатимиз раҳбари куни кеча мамлакатимиздаги барча устоз ва мураббийларни касб байрамлари билан самимий муракбод этиб, жамият тараққиётидаги, Ватанимиз келажаги бўлмиш ёшлар тарбиясидаги ўринларига юқори баҳо берди.

Бир гуруҳ соҳа фидоийлари ватанимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлди. Дарҳақиқат, жамиятда ўқитувчиларнинг ўрни беқиёсдир. Чунки мамлакатнинг келажаги, эртага қандай йўлдан борамиз, тараққиётимиз қандай бўлади, буларнинг барчаси, бугун ёшларимиз қандай билим олиб, қандай тарбияланаётганликларига бевосита боғлиқ. Шу боис, мамлакатимизда мазкур соҳа эгаларига жуда катта ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда. Жорий йилнинг 23 август куни бўлиб ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари бежизга жамиятда ўқитувчи обру-эътиборини кўтариш масаласига алоҳида эътиборни қаратмадилар.

Бугун юртимизда 10 мингдан кўпроқ мактабгача таълим муассасаларида 90 мингга яқин тарбиячи мураббийлар жажжи кичкинтойларимизга тарбия бераётган бўлсалар, 10 мингга яқин умумтаълим мактабларида эса, 445 мингдан кўпроқ устозлар таълим ва тарбия бериб келмоқдалар. Мамлакатимиздаги мавжуд 113 та олий ўқув юртлари ва уларнинг филиалларида эса 28 мингдан кўпроқ профессор-ўқитувчилар келажагимиз эгаларига таълим ва тарбия бериб келмоқдалар. Узтозларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида сўнгги   йилларда жуда кўп ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, уларнинг ойлик маошларининг қарийб 2,5 баробарга оширилиши, энг асосийси, ўқитувчилар турли қишлоқ хўжалиги ишларидан озод қилиниб, кўпроқ ўзларининг устиларида ишлашлари учун имкониятлар яратиб берилди.

Бунга жавобан эса, келажагимиз бунёдкорлари бўлмиш ёшларимиз ҳам ўзларининг аъло ўқишлари ва жаҳон миқёсидаги турли фан олимпиадаларида ва спорт мусобақаларида иштирок этиб, салмоқли натижаларни қўлга киритмоқдалар. Мен ҳам бугун фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги барча устоз ва мураббийларимизни бугунги байрамлари билан самимий муборакбод этаман!

 

Қувондиқ ЖУМАНИЁЗОВ,

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 39

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими