Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Даврон АРИПОВ: Ҳукумат аъзоларининг шахсий масъулияти кучайтирилмоқда

Даврон АРИПОВ: Ҳукумат аъзоларининг шахсий масъулияти кучайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг куни кеча бўлиб ўтган мажлисида мамлакатимизнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётига дахлдор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.  “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам шулар жумласидан бўлиб, ҳужжат мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 28 январдаги фармони ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Адлия вазирлиги билан биргаликда янги таҳрирда ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги, самарали усуллари ва замонавий механизмларини жорий этиш, Ҳукумат аъзоларининг бириктирилган соҳаларда аниқ натижаларга эришиш учун шахсий масъулиятини ошириш, Вазирлар Маҳкамасининг ҳар бир соҳадаги ваколатларини аниқ белгилаб бериш, шунингдек, унинг ушбу соҳалар ривожланиши учун масъулиятини янада оширишни кўзда тутади. Эътиборли жиҳатларидан бири шундаки, қонун лойиҳаси турли даражадаги қонун ҳужжатларининг нормалари тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун доирасида тизимлаштирилмоқда.

Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида айрим моддаларга аниқликлар киритилди ҳамда қонунчилик техникаси талабларига мослаштирилди.

Жумладан, Ҳукумат томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилаётган қонун лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқилиши тартибига аниқлик киритилди. Лойиҳада Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлислари ҳар ҳафтада Бош вазир томонидан ўтказилиши ҳақида норма белгиланган. Бироқ, ушбу нормада Бош вазир бўлмаган вақтларда Раёсат мажлисини ким ўтказиши масаласи ёритилмаган эди. Шундан келиб чиқиб, ушбу моддага Бош вазир бўлмаган вақтларда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисини унинг ўринбосарларидан бири ўтказиши ҳақидаги норма киритилди.

Шунингдек, Ҳукумат аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисларида депутатларнинг саволларига (Ҳукумат соати) ҳисобот тақдим этишлари кўрсатилган. “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонуннинг 101-моддасига мослаштириб, ушбу норма Ҳукумат аъзолари томонидан депутатларнинг саволларига ҳисобот эмас, балки жавоб тариқасида маълумот тақдим этишлари ҳақидаги нормага ўзгартирилди.

Янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси Ҳукумат фаолияти ОАВ орқали ёритиб борилиши ҳақидаги алоҳида модда билан тўлдирилди. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ўз расмий веб-сайтида фаолияти тўғрисидаги ахборотларни жойлаштириш ва янгилаб боради, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориши белгиланди.

Бундан ташқари, янги қонун лойиҳасида Бош вазир томонидан аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг боришини ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мавзули сайёр мажлислари ўтказилиши назарда тутилган. Бу ўз навбатида марказий ва маҳаллий ҳокимият ўртасидаги бошқарувни самарали йўлга қўйиш билан бирга, Ҳукуматнинг халққа янада яқинлашишига хизмат қилади.

Янги таҳрирдаги лойиҳада Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва унинг мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоят қилиниши мумкинлиги белгилаб берилмоқда. Мазкур норманинг янги таҳрирдаги қонун лойиҳасида мустаҳкамлаб қўйилиши ҳокимиятларнинг бўлиниш ва бир-бирини тийиб туриш принципларига мувофиқ, Ҳукуматнинг ўз фаолиятини қонуний, шаффоф ва демократик руҳда амалга оширишини таъминлашга ёрдам беради.

Парламент Қонунчилик палатасида қабул қилинган ушбу янги таҳрирдаги қонун билан Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари аниқ соҳа ва йўналишлар бўйича белгилаб берилди. Бу эса, унинг ижтимой-иқтисодий, ҳарбий-сиёсий, маънавий-маданий ва бошқа бир қатор йўналишлардаги фаолияти самарадорлигини таъминлашга ёрдам беради.

 

 

 

Даврон АРИПОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 103

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими