Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Бугун барча эҳтиром ва эътибор келажагимиз бунёдкорлари, сиз азиз устозларга!

Бугун барча эҳтиром ва эътибор келажагимиз бунёдкорлари, сиз азиз устозларга!

Маълумки, мураккаб ва оғир ўтиш даврида маориф тизимига эътиборнинг сусайганлиги таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитнинг ёмонлашувига, ўқитувчи касбининг обрўйи, нуфузининг пасайиб кетишига олиб келди ва соҳада бир қатор жиддий муаммоларни келтириб чиқарди.

Булар, ўз навбатида, таълим-тарбия жараёнларининг меъёрида боришига, энг ёмони таълим сифатига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмади. Таълимнинг барча бўғинларида педагог кадрлар қўнимсизлиги, яъни кучли, билимли ва фидойи инсонларнинг, айниқса, эркак ўқитувчиларнинг бошқа соҳаларга ўтиб кетишига сабаб бўлди.

Келажагимиз ворислари бўлган ёшларимизнинг эртанги кунини таъминловчи энг муҳим соҳада жиддий қийинчиликлар ва муаммолар юзага келди. Шуларга қарамасдан соҳанинг ҳақиқий фидойилари бор куч ва имкониятларини ёшларга бахшида қилиб келдилар.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда давлатимиз раҳбари Президентлик фаолиятининг дастлабки кунларидан бошлаб юртимизда билимли, зукко ва замонавий кадрлар тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида, юксак маънавият эгалари қилиб тарбиялаш, шу мақсадда таълим тизимини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Кейинги йилларда кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича мамлакатимизда улкан ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган қисқа даврда мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, мактаб таълимида 11 йиллик тизимга ўтиш, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини оптималлаштириш, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Бинобарин, Президент, ижод мактаблари, махсус ва хусусий мактаблар сингари янги ва замонавий намунадаги таълим даргоҳлари ташкил этилгани фарзандларимиз учун янги имкониятларни очиб бермоқда. Кейинги икки йилда 35 та, жумладан 13 та хорижий олий ўқув юртлари ташкил этилди. Ана шу чора-тадбирлар натижасида ёшларни олий таълимга қамраб олиш даражаси уч йил бурунги 9 фоиздан 20 фоизга етди.

Педагог ходимлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича салмоқли ишлар қилинди. Жумладан, охирги ўқитувчиларнинг иш ҳақи ўртача 2,5 баробарга оширилди. Узоқ туманларга бориб ишлаётган педагоглар меҳнатини рағбатлантириш мақсадида уларга 50 фоизгача қўшимча ойлик устамалар тўланмоқда.

Шу билан бирга президентимиз томонидан 2020 йилда халқ таълими ходимлари ойлик иш ҳақини ошириш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга кўрсатмалар берилди. Олис ҳудудларимизда педагоглар муқумлигини таъминлаш мақсадида уларга уй-жойлар ва автотранспорт олиш учун кредитлар бериш йўлга қўйилди.

Оилам билан бирга, ўттиз йилдан ортиқ педагогик фаолият билан шуғулланган инсон сифатида айтишим мумкинки, бугун мамлакатимизда барча соҳалар қатори таълим-тарбия соҳасида ҳам янги давр бошланди. Бу даврни янги маъно-мазмун билан бойитиш, бош ғоямиз бўлган миллий юксалишга эришиш барчамизга боғлиқ. Бугун бир ёқадан бош чиқариб, юртпарвар ва фидойи бўлиб ишлашимиз лозим.

Фарзандларимизнинг ёрқин келажагини таъминлаш сиз билан бизнинг қўлимизда, муҳтарам устозлар. Шундай экан бу қутлуғ ва улуғ вазифани юқори масъулият билан, қойилмақом қилиб бажаришимизга менинг ишончим комил. Яна бир бор барчаларингизни ушбу муборак байрам билан чин юракдан табриклайман.

 

Абдурашид ТЎХТАБОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 120

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими