Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Абдуғаффор ҚИРҒИЗБОЕВ: Янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойларда кенг муҳокама қилинмоқда

Абдуғаффор ҚИРҒИЗБОЕВ: Янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойларда кенг муҳокама қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда маъқулланган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонун лойиҳасининг жойларда кенг муҳокамалари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастурининг 172-банди ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.

Янги таҳрирдаги ушбу қонун лойиҳаси 12 та боб, 73 та моддадан иборат бўлиб, амалдаги 1997 йилда қабул қилинган қонуннинг 34 та моддасидан 33 тасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳамда 39 та янги модда киритилмоқда.

Лойиҳа сўнгги икки ярим йил ичида таълим соҳасидаги ижобий ўзгаришларни қамраб олишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Унда “таълим ташкилоти”, “давлат аккредитацияси”, “инклюзив таълим”, “таълим кампуси”, “икки томонлама диплом (“Double diploma”)” каби асосий тушунчаларга изоҳ берилмоқда.

Муҳокамалар жорий йилнинг 28 август куни Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетида, 7 сентябрь куни Фарғона давлат университедида, 11 сентябрь куни Нукус давлат университетида, шунингдек, Республика ўқитувчилар малакасини ошириш институтида барча олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари иштирокида ўтказилди. Муҳокамаларда иштирок этган ўқитувчи ва мураббийлар, мутахассислар томонидан қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича ўнлаб таклифлар билдирилди. Муҳокамаларда билдирилаётган барча таклифлар қонун лойиҳасини маромига етказиш ва такомиллаштиришда эътиборга олинади.

Қонун лойиҳасининг жойлардаги муҳокамалари давом этмоқда. Жумладан, 12 сентябрь куни Гулистон ва Урганч шаҳарларидаги таълим муассасаларида қўмита аъзолари иштирокида ўтказилади.

                                                                                           

Абдуғаффор ҚИРҒИЗБОЕВ,  

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 

Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт

 масалалари қўмитаси раиси


Кўришлар сони: 1196

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.02.2020
Ёшлар парламент аъзоларининг доимий эътиборида

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Маданият саройи ва 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида “АКАДЕМИК...

17.02.2020
Экологик партия фракцияси аъзоларининг позицияси қандай?

2020 йил 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг...

17.02.2020
Давлат дастури лойиҳаси — фракция аъзолари эътиборида

Жорий йилнинг 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик...

Тадбирлар тақвими