Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Хайрулло ҒАФФОРОВ: Овчилик ва ов хўжаликлари фаолияти янги қонун билан тартибга солинади

Хайрулло ҒАФФОРОВ: Овчилик ва ов хўжаликлари фаолияти янги қонун билан тартибга солинади

Бугунги кунда овчилик ва ов хўжалиги соҳасидаги муносабатлар ҳуқуқий жиҳатдан  10 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари билан тартибга солиб келинади. Бу ўз навбатида ҳуқуқни қўллаш амалиётида турли қарама-қаршилик ва талқинлар, мураккабликларни келтириб чиқариб келмоқда. Боз устига соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ёввойи ҳайвонлар ҳолати устидан давлат мониторингини олиб боришнинг самарали тизимининг мавжуд эмаслиги ҳамда овчилар ва ов хўжаликларининг ҳуқуқи, мажбуриятлари қонун ҳужжатларида аниқ белгиланмаганлиги овланадиган ҳайвон ресурсларининг ҳолатини аниқлашга, улар популяцияси давлат мониторинги тизимининг ривожланишига, мамлакатимизда овланадиган ҳайвон турларининг сони ва овланиш ҳажмларини, уларнинг репродуктив ҳолатини ўрганишга тўсқинлик қилмоқда. 

Бу ўз навбатида мазкур йўналишда айрим муаммоларнинг келиб чиқиши ва кўплаб ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўлмоқда. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, мамлакатимизда 2015-2017 йиллар ва 2018 йилнинг биринчи ярмида овчилик ва балиқчилик соҳасида жами 18 259 та ҳуқуқбузарлик аниқланган. Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмасига қарашли овчилик хўжаликларида эса 2015-2017 йиллар ва 2018 йилнинг биринчи ярмида овчилик ва балиқчилик соҳасида 1 072 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган.

Иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири туризмни ривожлантиришда ҳам соҳа истиқболли йўналишлардан ҳисобаланади. Мамлакатимизда ов туризми имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, хусусан хорижий сайёҳларни овчилик соҳасига жалб этиш орқали давлат бюджетига валюта тушумларини ошириш, ов ҳайвонларини етиштириш, тиклаш ва кўпайтириш орқали эса сарфланадиган харажатларни молиялаштириш имконияти юзага келади.

Айни пайтда Қонунчилик палатасида иккинчи ўқишга тайёрланаётган «Овчилик ва ов хўжалиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси моддаларида юқорида кўрсатиб ўтилган масалаларнинг ҳуқуқий ечимлари ўз аксини топмоқда. 

Қонун лойиҳасини маромига етказиш жараёнида унинг моддалари тўғридан-тўғри амал қилишига эътибор қаратиляпти. Жумладан, қонун лойиҳасидаги асосий тушунчаларнинг бир қисми айрим моддаларда акс эттирилмоқда. Ундан ташқари айримлари эса бошқа қонунларда қўлланилишини инобатга олган ҳолда қонун лойиҳасидан чиқарилмоқда. Лойиҳага овчилик ресурслари ва овчилик ресурсларидан фойдаланувчилар ҳамда ов қилиш турлари акс этган янги моддалар киритилмоқда.

Қонун лойиҳасида овчилик ресурсларининг сонини тартибга солиш, овчилик ресурсларини тутишга доир квоталар, ов қилиш мавсуми ва муддатлари, ғайриқонуний равишда ов қилиш (браконьерлик), овчилик йўлланмаси, овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини тақдим этиш каби масалалар аниқ қилиб белгиланмоқда. Шунингдек, овчилик хўжаликларининг ёввойи ҳайвонлар сонини уларнинг яшаш жойлари доирасида сақлаб туриш, кўпайтириш ёки камайтиришга қаратилган тадбирларни ўтказиш мажбуриятлари белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ов ҳайвонларидан оқилона фойдаланиш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратилишига, ёввойи ҳайвонлар ҳисобини юритиш, уларни кўпайтириш ва тутиш нормаларини тартибга солиш устидан давлат назоратини кучайтиришга, ов туризмининг ривожлантирилишига ҳамда ов хўжаликлари ҳолатининг яхшиланишига олиб келади.

 

Хайрулло ҒАФФОРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатасининг депутати


Кўришлар сони: 369

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.11.2019
Қонун билан тасдиқланаётган Давлат бюджетида нималар кўзда тутилмоқда?

Бу йил парламент тарихида илк бор Давлат бюджети қонун билан мустаҳкамланмоқда. Бу, албатта, давлат...

13.11.2019
Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизимига қанча маблағ ажратилмоқда?

Таъкидландики, мазкур лойиҳада 2020 йилда соғлиқни сақлаш соҳаси харажатлари 14,8 трлн. сўмни...

12.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда

Йиғилишда қайд этилганидек, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий...

Тадбирлар тақвими