Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Абдурашид ТЎХТАБОЕВ: Президент ташаббуслари барча ўзгаришлар асоси бўлмоқда

Абдурашид ТЎХТАБОЕВ: Президент ташаббуслари барча ўзгаришлар асоси бўлмоқда

Мана, ўтган уч йиллик қисқа давр мобайнида миллий давлатчилигимизни мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини ошириш, жамиятимизнинг барча жабҳаларини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантириш, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини рўёбга чиқариш, энг муҳими, юртимизда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида ўзига хос, мутлақо янги ёндашувларга асосланган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Президентимиз таъбири билан айтганда, бугун “Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига қадам қўйди”.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг тажрибали депутати сифатида давлатимиз раҳбарининг мана шу қисқа даврда бошқа соҳалар қатори парламент фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган ташаббусларини алоҳида эътироф этгим келади.

Боиси, ўтган даврда парламентнинг қонун ва норма ижодкорлиги фаолияти қонун ҳужжатлари сифатини, ҳаётийлигини таъминлашга қаратилди. Парламент назорати институти мутлақо янги асосда ташкил этилди. “Ҳукумат соати” жорий қилинди. Қонунчилик палатасида нафақат Бош вазир, балки барча ҳукумат аъзолигига номзодларнинг кўриб чиқилиши, давлат дастурларининг ҳар чоракдаги ижроси бўйича ижро ҳокимиятининг парламентга ҳисобот бериши каби муҳим назорат функциялари татбиқ этила бошланди. Шундан сўнг жамиятимизда парламент эшитувлари ва депутатларнинг сўровларига бўлган муносабат ҳам тубдан ўзгарди.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг парламентга Мурожаатномаси институтининг жорий этилиши мамлакатимиз ҳокимият тизими ва ижро органлари фаолиятини тубдан яхшилаш, устувор вазифаларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Парламент фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, янги талаблар қўйиш билан бир қаторда, Президентимиз томонидан палаталарнинг моддий-техник базаси, молиявий таъминоти ва уларнинг Девонлари ишини такомиллаштириш борасида аниқ чора-тадбирлар кўриш бўйича ғоятда муҳим ғоялар илгари сурилди. Шунга асосан, Олий Мажлис ҳузурида Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Бюджет ва Юридик бошқармалар ташкил этилди.

Бугунга келиб, Қонунчилик палатаси депутатлари ҳалол, фидоий бўлиб ишлаши учун Президентимиз ташаббуси билан ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий шароитлар яратилиб, қулайликлар муҳайё қилинди.

Шу билан бирга, Президентимиз ташаббуси билан парламент аъзоларининг ҳар ойда жойлардаги мавжуд муаммолар ва масалаларни ўрганиш, уларни ҳал қилишга ёрдам бериш борасида ҳудудлар — сайлов округларида бўлиши нафақат қонун ижодкорлиги фаолиятида улардан фойдаланиш ҳамда ҳисобга олиш, балки ўз сайловчилари билан учрашувларини жонлантириш, уларнинг олдида юзининг ёруғ бўлишига ҳам имкон яратди.

Энди давлат раҳбари илгари сураётган долзарб масалалар ва устувор вазифаларни муваффақиятли ҳал қилиш ва амалга оширишда биз депутатлардан шижоат, юксак масъулият билан ташаббус кўрсатиб ишлаш, фидоий бўлиш талаб этилмоқда, холос.

Абдурашид ТЎХТАБОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

“Миллий тикланиш” ДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 931

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.02.2020
Депутатлар ўрганишидан сўнг қумқўрғонликларнинг муаммолари ечиладиган бўлди

Сайлов якунланди. Депутатлар сайланди. Шу билан, депутатлар берган ваъдаларини унутдими? Энди улар...

21.02.2020
Қонун лойиҳаси мутахассислар иштирокида муҳокама қилинди

 2020 йил 21 февраль куни «Ўзбекзаргарсаноат» уюшмасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг...

21.02.2020
«MeningFikrim.uz» веб-портали орқали тушган жамоат мурожаати юзасидан брифинг ўтказилди

2020 йил 21 феврал куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими