Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Аксавли ТУМИШОВА: Мактабгача таълимга юксак эътибор самараси

Аксавли ТУМИШОВА: Мактабгача таълимга юксак эътибор самараси

Таълимнинг асоси, пойдевори мактаб, янаям аниқроғи, мактабгача таълимдир. Мамлакатимизда кейинги пайтда мактабгача таълим тизимига ҳам катта эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Таълимнинг эртаси — тараққиётнинг ютуғи. Жажжи фарзандларимиз боғчадаёқ ҳарф таниб, ўқиш ва ёзишни ўрганиб, мактабга тайёр ҳолда бориши, мактабда эса, олтинга тенг қимматли вақтини ҳарф танишга эмас, билим олишга, уни мустаҳкамлаш ва кучайтиришга сарфлаши — олий таълимнинг муваффақияти ҳисобланади.

Шу боис, ўтган уч йил мобайнида мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан барча соҳа қатори мактабгача таълим соҳасида ҳам мутлақо янги тизим яратилди. Юзлаб мактабгача таълим муасасасалари янгидан барпо этилди ёки мавжудлари таъмирланиб, замонавий кўринишга эга бўлди. Албатта, мазкур муассасаларга болалар қамрови ҳам шунга яраша икки бароварга ошди. Қабул қилинаётган дастурлар асосида кўплаб боғчалар замонавий жиҳозланиб, янгича қиёфа касб этмоқда, ўқитувчи ва мураббийларнинг ойлик маоши бир неча баробар оширилди.

Мамлакатимизнинг келажаги ҳозирги фарзандларимизнинг билими ва тарбиясига, бу эса, ўқитувчи ва мураббийларга боғлиқ. Шу сабабли, ёшларимизга таълим-тарбия берувчи устоз-мураббийларга барча шарт-шароитларни яратиб беришимиз, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз зарур.

Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий дастурлар ва технологияларни татбиқ этиш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиляпти.

Кейинги уч йилликнинг энг катта ютуғларидан бири нима деб сўрашса, ҳеч иккиланмай, мактабгача таълимга бугунгидек мустаҳкам пойдевор қўйилгани, унга эътиборнинг бир неча маротаба ошгани, деб жавоб берсак бўлади. Шунингдек, бу Президентимизнинг узоқни кўзлаб юритаётган оқилона сиёсати, таг-замирида мамлакатимизни тараққий эттиришга қодир етук кадрларни тайёрлашга йўналтирилган ташаббус ва ғояларининг амалий ифодаси ҳамдир.

 

Аксавли ТУМИШОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 37

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...

Тадбирлар тақвими