Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Тўлқин КАРИМОВ: Ўзбекистон жадал ривожланаётган, барқарор мамлакатга айланмоқда

Тўлқин КАРИМОВ: Ўзбекистон жадал ривожланаётган,  барқарор мамлакатга айланмоқда

Мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган ислоҳотлар ўзинииг ижобий натижаларини бермоқда.

«Инсон манфаатлари — ҳамма нарсадан устун» тамойили ҳамма соҳадаги чуқур ислоҳотлар, жадал амалга оширилаётган либерал ўзгаришларга мустаҳкам пойдевор бўлмоқда.

Ушбу тамойил асосида сиёсий тизим, фуқаролик жамияти, миллий иқтисодиёт, аҳолининг турмуш даражаси, сиёсий ва ҳуқуқий маданиятининг ўсишини таъминлайдиган ислоҳотлар жараёни ўзининг фаол даврига кирди.

Бугун давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, чуқур маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини қайта кўриб чиқиш, судларнинг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш борасидаги кўламли ишлар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.

Иқтисодиётни эркинлаштириш, қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни шакллантириш, миллатлараро ҳамдўстликни таъминлаш, пухта ўйланган, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш бўйича тизимли, ўзаро боғлиқ, бир бирини тақозо этувчи чоралар натижасида бутунлай янги муҳит шаклланди.

«Ислоҳотлар ислоҳотлар учун эмас, инсонлар манфаатлари учун» тамойилини ҳаётга жорий этиш, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчиллик билан ошириш, ижтимоий соҳа, фуқаролар соғлигини муҳофаза қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш, инфраструктурани такомиллаштириш, фан ва таълим соҳасини ривожлантириш, оилани, давлат ёшлар сиёсатини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила тадбиркор” каби дастурларнинг амалга оширилиши аҳолини замонавий уй-жой, иш ўринлари билан таъминлашда, шу асосда турмуш фаровонлигини юксатиришда муҳим омил бўлмоқда.

Инсоннинг энг устувор ва муқаддас ҳуқуқларидан бири бу – тинч яшаш ҳуқуқидир. Шу маънода, юртимизда қарор топган тинчлик-тотувлик, ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат муҳити бағрикенглик, миллатларараро дўстликни янада мустаҳамлаш борасидаги ислоҳотларнинг амалий самарасини кўрсатиб турибди.

Дунё мамлакатлари томонидан эътироф этилаётган ислоҳотлар бераётган натижалар Ўзбекистонимизни бугунги кунда дунёнинг жадал ривожланаётган, гуллаб-яшнаётган барқарор мамлакатларидан бирига айлантирди.

Буларнинг барчаси, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида кейинги уч йил ичида юритилган кенг қамровли ислоҳотларнинг самараси, таъбир жоиз бўлса, буюк ўзгаришларнинг дебочасидир.

Тўлқин КАРИМОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 45

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...

Тадбирлар тақвими