Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Нурия АЙТЖАНОВА: Шиддатли ислоҳотлар самараси

Нурия АЙТЖАНОВА: Шиддатли ислоҳотлар самараси

Биз экологлар мамлакатимизда сўнгги уч йилда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг иштирокчиси сифатида экологик хавфсизликни таъминлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилгани гувоҳимиз. Мустақилликка эришганимиздан буён Орол денгизи муаммоси ҳақида бир неча бор юксак минбарлардан бонг урилди, Оролбуйида экологик вазиятни соғломлаштириш қаратилган кўплаб халқаро тадбирлар ўтказилди, йирик лойиҳалар амалга оширилди.

Аммо кейинги уч йил ичида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ғоялар, таклифлар ва амалий ишлар 25 йил давомида амалга оширилган ишларга қараганда салмоғи ҳамда самараси жиҳатидан кўпроқ бўлди, дейиш учун барча асос бор. Давлатимиз раҳбари, айниқса, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2017 йил 19 сентябрда бўлиб ўтган 72-сессиясида Орол денгизи харитасини мазкур ташкилотнинг юксак минбаридан кўрсата туриб, Орол инқирозининг чегара билмайдиган глобал экологик муаммоларни келтириб чиқарганини айтиб, яна бир бор дунё ҳамжамиятини огоҳликка чақирдилар. Бунинг самараси ўлароқ, 2018 йилда Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшерикли Траст фондини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди, “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ўз фаолиятини бошлади.

Оролнинг қуриган тубини ўрмонлаштириш мақсадида қисқа муддатда 500 минг гектарга «Яшил қалқон» – чўл ўсимликлари барпо этилди, бу ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Бундай хайрли ишлар айниқса Мўйноқ туманини тубдан замонавий қиёфага айлантирилиши билан давом эттирилди. Тоза ичимлик сув, замонавий кўринишдаги уйлар, таълим, маданият масканлари ва спорт иншоотлари, янгиланган автомобиль йўллари, аэропорт қурилиши ҳамда бошқа кўплаб ишлар ҳудуд аҳолисининг кўп йиллик армонлари ушалишига замин яратмоқда.

Натижада бугунги кунда Мўйноқ мамлакатимизнинг туризм марказларидан бирига айланяпти. Бу ерда сабот ва матонат билан яшаб келаётган 16 минг аҳоли бугунга келиб 30 мингдан ошди. Бу, албатта, халқнинг эртанги кунга ишончи юқорилигидан далолатдир.

Умуман олганда, уч йил ичида мамлакатимизда амалга оширилган ижобий ишларни тавсифлаб беришнинг ўзи мушкул. Сабаби, ҳар дақиқада бир янгиланиш юз бермоқда. Биз сўз юритганларимиз денгиздан бир томчи, холос. Буни халқнинг ўзи эътироф этаётганида ва бугунги ҳаётидан рози эканида ҳам яққол кўриш мумкин.

Бу Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида сўнгги уч йил ичида қилинган улкан ислоҳотлар, миқёси кенг ўзгаришларнинг амалдаги тасдиғи, у киши илгари сураётган ғоятда муҳим ташаббус ва ғояларнинг мевасидир.

 

Нурия АЙТЖАНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси


Кўришлар сони: 42

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...

Тадбирлар тақвими