Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Клара ЖУМАМУРАТОВА: Тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар янада кенгаймоқда

Клара ЖУМАМУРАТОВА: Тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар янада кенгаймоқда

Жорий йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши мамлакатимизда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар учун ҳам, эндигина ўз тадбиркорлигини бошлаш истагидаги фуқаролар учун ҳам айни муддао бўлди.

Сабаби, шиддат билан ривожланаётган мамлакатимизнинг иқтисодиёти, унинг ўсиш суръатлари ва халқимиз турмуш даражасининг яхшиланиши, авваламбор, тадбиркорлар фаолиятига боғлиқ. Улар ўз фаолиятларини самарали йўлга қўйиб, ишлаб чиқариш салоҳияти ошишига, экспорт ҳажми кўпайишига эришсалар, ёшларни ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилади.

Президентимизнинг мазкур видеоселектор йиғилишида белгилаб берган вазифалари ижросини жойларда ўрганиш ва мавжуд муаммоларни аниқлаш мақсадида иш бошлаган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторлардан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳи Хоразм вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда янада ривожлантириш борасидаги ишларнинг аҳволини ўрганиб, унинг натижалари бўйича Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди.

Сессия кун тартибида вилоятдаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари тўғрисида атрофлича фикр юритилиб, ютуқ ва камчиликлар сарҳисоб қилинди.

Таъкидлаш жоиз, вилоятда бугунги кунда тадбиркорлар билан ишлашнинг янгича тизими яратилмоқда. Барча тадбиркорлик субъектлари билан жойларда туман, шаҳар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари ва соҳага доир мутахассислар томонидан тадбиркорлар билан бевосида очиқ мулоқотлар олиб борилиб, манзилли дастур асосида уларнинг мавжуд муаммо ва таклифларини ўрганиб, жойида бартараф этиш чораларини кўрмоқдалар.

Ўзимнинг сал кам йигирма йиллик тадбиркорлик тажрибамдан келиб чиқиб, шуни айтишим мумкинки, бугунги кундаги тадбиркорлар учун барча эшиклар очилган. Сабаби, 1996 йилларда фаолиятимни энди бошлаганимда бизнинг ёнимизга фақатгина текширувчилар келиб холимиздан хабар олар эди. Ваҳоланки, улар тадбиркорлик бошлаган фуқароларга амалий кўмак бериш ўрнига, камчиликлар топиб, уларнинг иштиёқини сўнишига сабаб бўларди.

Эндиликда, Президентимизнинг тадбиркорларга қаратган эътибори ва ҳурмати сабаб, бундай текширувларга чек қўйилди ва кейинги уч йилда соҳага доир барча тўсиқлар олиб ташланди. Мазкур соҳани янада ривожлантириш мақсадида Президентимизнинг 50 дан ортиқ қарор ва фармонлари қабул қилинди.

Ушба ҳужжатларнинг жойлардаги ижросини тўлиқ таъминлашда давлатимиз раҳбари билан бир қаторда барча ҳокимлик ва мутасадди ташкилот раҳбарлари, мансабдор шахслар тадбиркорларнинг бир ёнида туриб, уларга яқиндан кўмак беришни, инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишда кўмаклашиб, тадбиркорлар томонидан маҳаллий ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг хорижга экспорт қилинишида, чет эл ҳамкорларини топишларида ҳам ўзларининг амалий кўмагини бериб келмоқдалар.

Юқоридаги эришилган натижалар салмоқлидир, аммо бугунги кундаги олдимизда турган мавжуд муаммоларимиз ҳам талайгина. Мисол учун, жорий йилда Хоразм вилоятида тадбиркорлик субъектларининг умумий сони 2 баробарга ошган бўлса-да, бироқ ҳозирги кунда 8 210 та, яъни 22,8 фоиз тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўхтаб қолганлиги, бу рақам ўсиб бораётганлиги, албатта, ташвишланарли ҳолатдир.

Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, тадбиркорлар билан учрашувлар ва тушунтириш ишларининг етарли даражада олиб борилмаглиги, натижада талайгина тадбиркорларда солиқ қарздорлиги вужудга келиб, оқибатда ушбу тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган бўлса, айрим тадбиркорларнинг фаолият бошлашида зарур кредит маблағлари ўз вақтида ажратилмаган. Шунингдек, тадбиркорлар учун ер ажратиш, бўш турган бинолардан фойдаланишга руҳсат берилмаганлиги ҳам ачинарли ҳолатдир.

Бугунги кунда вилоятда инвестиция дастурларини бажариш бўйича 501 та лойиҳа амалга оширилиб, 3 968 та янги иш ўринлари ташкил этилган. Бироқ, айрим лойиҳалар доирасида қолоқликларга йўл қўйилмоқда. Хусусан, тегишли асбоб-ускуналар ўз вақтида олиб келиб ўрнатилмагани сабабли 7 та лойиҳани амалга ошириш ишлари кечикмоқда, объектларни газ ва электр тармоқларига улашда ҳам муаммолар бор. Вилоят иқтисодиёти учун ўта муҳим бўлган «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонасида амалга оширилиши лозим бўлган инфратузилма (автомобиль йўлини қуришга ва сув таъминоти объектларини қуриш) учун зарур бўлган маблағдан фақатгина 15,3 фоизи молиялаштирилган холос.

Юқорида ўрганилган муаммо ва камчиликлардан келиб чиққан ҳолда сессия якунида олдимиздаги аниқ вазифалар белгилаб олинди ва зарур кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, воҳамизнинг иқтисодиётини юксалтиришда, чекка ҳудудларда ҳам ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик субьектларини янада оширишда, тадбиркорларга амалий кўмак бериб, уларнинг ёнларида туришда нафақат раҳбарият, балки маҳаллий Кенгашдаги депутатлар, сиёсий партиялар ва ҳамкор ташкилотлар биргаликда ҳаракат қилишга, янада фаоллашиб ўзларининг амалий кўмаклирини беришлари зарурлиги, жойлардаги муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўришлари белгилаб олинди.

 

Клара ЖУМАМУРАТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 76

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...

Тадбирлар тақвими