Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Умиджон Сулаймонов: Тез тиббий ёрдам машиналарига камералар тўсқинлик қилмайди

Умиджон Сулаймонов: Тез тиббий ёрдам машиналарига камералар тўсқинлик қилмайди
Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси ва партия аъзолари томонидан мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни жойлардаги ижросини ўрганиш ва халқ билан бўлаётган мулоқотлар жараёнида тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари шошилинч равишда чақирув бўйича жойига вақтида етиб бориши билан боғлиқ масалалар ўрганиб чиқилганида, бу соҳада айрим муаммолар вужудга келаётганлиги қайд этилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умиджон Сулаймоновнинг маълум қилишича, тез тиббий ёрдам автомашиналари ҳайдовчилари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини (белгиланган тезликни ошириш, светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ўтиш ва хк.) бузганлиги бўйича айрим ҳолатларда жавобгарликка тортилаётганлиги аниқланган. 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали тез тиббий ёрдам хизмати ҳайдовчилари томонидан 2017, 2018 йилларда ва 2019 йилнинг январь ойида жами 1644 та йўл ҳаракати қоидалари бузилгани қайд этилган. Ачинарли жиҳати бу рақамлар йилдан-йилга ортиб бораётганлигидадир. Хусусан, 2017 йилда 339 та шундай ҳолат аниқланган бўлса, 2018 йилда 968 та, 2019 йилнинг биргина январь ойида бундай қилмишлар 120 тани ташкил этган.

Тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатиш мақсадида зудлик билан кетаётган ҳолда шундай қоидабузарлик содир этган дея баҳоланган ҳуқуқбузарликлар учун 2017 йилда 16 нафар, 2018 йилда 110 нафар тез тиббий ёрдам ҳайдовчилари жарима тўлаган. 2019 йил 1 март ҳолатига кўра, 89 та шундай ҳолатлар билан боғлиқ ҳал этилмаган, муаммоли ҳолат сифатида баҳоланаётган ишлар мавжуд. Бу эса тез тиббий ёрдам автомашиналари ҳайдовчиларининг асосли норозилигига сабаб бўлмоқда, натижада тез тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур бўлганда ҳам, уларнинг светофорнинг тақиқланган чироғида кутиб туриш, белгиланган тезликдан оширмасдан ҳаракатланиши оқибатида беморга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш имконияти пасаймоқда, - дейди депутат.

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари томонидан мазкур масалани қонун йўли билан ҳал қилиш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли қўшимча киритиш бўйича лойиҳа тайёрланиб барча депутатларнинг муҳокамасига киритилган.

Ушбу лойиҳа билан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали тезкор ва махсус хизмат транспорт воситалари ҳамда улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилган ҳолларда ҳайдовчиларнинг кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади деган нормани киритиш таклиф этилган.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш давомида АҚШ, Хитой, Буюк Британия, Франция, Германия, Россия Федерацияси ва бошқа хорижий мамлакатларнинг тажрибаси ва қонун ҳужжатлари ўрганиб чиқилди. Уларнинг аксариятида махсус хизмат транспорт воситалари ҳамда улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилган вазиятларда уларнинг ҳайдовчиларини жавобгарликка тортилмаслиги қонунлар билан белгиланган.




Кўришлар сони: 486

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими