Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Жамшид ПИРМАТОВ: Ягона электрон кооперация биржа портали тадбиркорларга қулай хизмат майдонига айланади

Жамшид ПИРМАТОВ: Ягона электрон кооперация биржа портали тадбиркорларга қулай хизмат майдонига айланади

Мамлакатимизда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришда кооперация алоқаларини ривожлантириш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали тадбиркорлик субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб этиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 23 июль куни кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам бу масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур видеоселектор йиғилишида саноат соҳасидаги кичик бизнес субъектлари ва йирик корхоналар ўртасида кооперацияни кенг йўлга қўйиш зарурлиги автомобилсозлик ҳамда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоқлари, тадбиркорлик субъектлари, йирик саноат корхоналари ўртасида кооперация масалалари тизимли йўлга қўйилмагани, бунинг оқибатида юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, бутловчи қисмлар импорт қилинаётгани танқид қилинди.

Таъкидлаш жоизки, “Ягона электрон кооперация биржа портали”ни ишга тушириш, аввало, мамлакатимизда саноат маҳсулотлари, шу жумладан, маҳаллийлаштирилган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни сотиш ёки сотиб олиш бўйича шартномаларни онлайн тарзда тузиш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида муносабатларнинг эркинлигини, истеъмолчилар ва маҳсулот етказиб берувчилар ўртасида маҳсулотлар нархлари шакллантирилишида шаффофликни таъминлаш, саноат маҳсулотлари бозорининг барча қатламларидаги хўжалик юритувчи субъектларни мақсадли жалб этиш орқали мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг турлари, техник тавсифлари ва сифат кўрсатгичлари тўғрисидаги маълумотларни онлайн тарзда электрон кооперация биржа портали орқали етказилишини таъминлайди.

Хулоса қилиб айтганда, видеоселекторда белгилаб берилган вазифалар мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлигини мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантиришда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш давлат органларининг биринчи даражали вазифаси эканини кўрсатди.

 

Жамшид ПИРМАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 114

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими