Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Кичик бизнес субъектлари ва йирик корхоналар ўртасида кооперацияни йўлга қўйиш — давр талаби

Кичик бизнес субъектлари ва йирик корхоналар ўртасида кооперацияни йўлга қўйиш — давр талаби

Президентимиз томонидан мамлакатимиз машинасозлик корхоналари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича чуқур таҳлилларга асосланган кўрсатмаларида кичик бизнес субъектлари ва йирик машинасозлик корхоналари ўртасида кооперацияни кенг йўлга қўйиш масаласи устувор вазифа деб белгиланди. Давлатимиз раҳбарининг ушбу фикрларини Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Олий Мажлисдаги фракцияси ҳам тўла қўллаб-қувватлайди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида мамлакатимизда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашда саноат корхоналарининг инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш бўйича берган топшириқлари юзасидан фракциямиз аъзолари томонидан саноат корхоналари ва уларга хомашё етказиб берувчи субъектлар ўртасида ўзаро манфаатли бўлган янги ҳуқуқий муносабаатларни яратишга хизмат қилувчи қонун лойиҳасини яратиш устида иш олиб бориш жараёнида корхоналараро кооперация муносабаатлари сустлиги муаммосига тўқнаш келган эдик.

Ушбу масаланинг ечими ўрнида, фракциямиз аъзолари ташаббуси билан мураккаб бўлмаган технологияда ишлаб чиқариш мумкин бўлган деталларни ҳудудий кичик саноат корхоналарида ишлаб чиқариш, бошқа мураккаб технология талаб қиладиган деталларни эса, маҳаллий ёки хориж машинасозлик корхоналаридан бутлаш, яъни кенг қамровли кооперация эвазига қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш дастури лойиҳаси тайёрланди ҳамда биринчи босқичда амалиётда унинг ҳуқуқий муносабаатлари ва механизмлари Қорақалпоғистон Республикаси “Амударё агромаштранс МТП” МЧЖ билан бошқа маҳаллий машинасозлик корхоналари мисолида ўрганилмоқда.

Таъкидлаш лозим, мамлакатимизда кооперацияга асосланган саноат корхоналарини ташкил этишга асосий тўсиқлардан бири, таҳлилларимизга қараганда, амалда мамлакатимизда кенг қўлланилиб келинаётган хорижда етакчи корхонада ишлаб чиқилган йирик узеллардан автотранспорт ва трактор воситалари, комбайнлар ва қишлоқ хўжалиги техникалари йиғилиши бўлиб қолмоқда.

Кооперация муносабаатларининг кейинги ривожида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 апрелдаги “Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги корхоналарнинг қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тартибига кўра, уларни харид қилиш учун кредит ва лизинг шартномалари бўйича фоиз харажатлари тижорат банклари ҳамда лизинг компаниялари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 10 фоизлик пункти миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши муҳим воқелик бўлди.

Шунингдек, Президентимиз томонидан кооперация муносабаатлари билан бир ўринда саноат маҳсулотларига буюртмачи талаби устуворлиги масаласи ҳам муҳимлигини таъминлаш вазифаси қўйилиши ва унинг фракциямиз билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида жорий йилнинг август ойига режалаштирган конференциямиз кун тартиби билан ўзаро тўлиқ уйғунлиги депутатларимизни илҳомлантирмоқда.

Хулоса ўрнида, саноатда кооперация ва буюртмачи талаби устуворлигини таъминлаш бўйича Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг ижросида фракциямизнинг ҳар бир аъзоси фаол иштирок этади.

Ёрмамат ХОЛИЁРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 119

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими