Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Даврон ТАНГИРОВ: Тадбиркорларга ер ажратишни соддалаштириш – катта мадад бўлади

Даврон ТАНГИРОВ: Тадбиркорларга ер ажратишни соддалаштириш – катта мадад бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 июль куни кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ушбу соҳада амалга оширилиши зарур бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда мамлакатимиз раҳбари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш бугунги куннинг энг муҳим масалалари эканини қайд этилди. Юртимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида охирги икки ярим йилда Президентимизнинг элликдан ортиқ фармон ва қарорлари қабул қилингани, бугунги кунда улар ижроси доирасида тизимли ишлар олиб борилаётганига биз депутатлар ҳудудларда сайловчилар билан учрашувларда гувоҳи бўлиб турибмиз. Лекин бу соҳада айрим камчиликлар билан бирга, бажарилиши зарур бўлган муҳим вазифалар ҳам турибди.

Хусусан, Президентимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилганидек, бугунги кунда тадбиркорлик ривожига тўсиқ бўлаётган асосий муаммо – лойиҳаларни жойлаштириш учун ер ажратиш масаласи долзарблигича қолмоқда.

Йиғилишда бу тизим ҳанузгача очиқ-ошкора ишламаётгани кўрсатиб ўтилди. Мисол учун, 3 минг 500 гектар майдон “Ер-электрон” ахборот тизимига тақдим этилган бўлса-да, шундан 1 минг 300 гектари ёки 37 фоизи савдога қўйилган бўлиб, ер ажратиш борасидаги ҳужжатларни яна бир хатловдан ўтказиб, тубдан соддалаштириш масаласи ечимини кутаётган муаммо қаторида таъкидланди.

Айтиш мумкинки, бугунги кунда жойларда сайловчилар билан ўтказилган учрашувларда ер майдонларини электрон савдога қўйишда бир қанча муаммога дуч келинаётгани, электрон савдога қўйилган ер майдонлари лойиҳа ва экспертиза қилинмагани, аксарият ҳолатларда ажратиладиган ерларни лойиҳалаштиришда муддатидан кечикиш ҳолатлари кўп учраши бот-бот қайд этилмоқда.

Биз депутатлар лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш муддатлари, шу билан бирга, тадбиркорларга ер ажратиш масалаларини янада соддалаштириш масаласини яна бир бор кўриб чиқиб, вазифаларнинг сифатли бажарилишида парламент ва депутатлик сўрови, тегишли давлат идоралари раҳбарлари ахборотларини эшитиш каби ваколатлардан кенг фойдаланишни мақсад қилиб олдик.

Шунингдек, ушбу кўрсатмалар долзарблигидан келиб чиқиб, белгиланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилишда масъулиятни зиммамизга олишимиз, жойларда ушбу ишларни назорат-таҳлил тадбирлари доирасида бажарилишига кўмаклашишимиз муҳим аҳамият касб этади.

 

Даврон ТАНГИРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 106

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими