Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Абдурашид ТЎХТАБОЕВ: Тадбиркорлик фаолиятига баҳо бериш ва рағбатлантириш бўйича янги тизим жорий этилади

Абдурашид ТЎХТАБОЕВ: Тадбиркорлик фаолиятига баҳо бериш ва рағбатлантириш бўйича янги тизим жорий этилади

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 23 июль куни кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоиз, бугун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодий ривожланиши, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Шу боис, мазкур соҳани ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларга самарали инвестициявий ва бизнес муҳитини шакллантириш ҳамда қулай шароитлар яратиш мақсадида сўнги икки ярим йилда Президентимизнинг элликдан ортиқ фармон ва қарорлари қабул қилинди. Ушбу ҳужжатлар асосида парламент томонидан соҳани ривожлантириш борасида янги қонунлар қабул қилиниб, амалдагилари такомиллаштирилмокда. Хусусан, тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш, турли рухсатномалар олиш тартиб-қоидалари жиддий соддалаштирилди. Валюта бозори эркинлаштирилиб, солиқ юки камайтирилди. Уларни текширишлар кескин қисқартирилди. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) институти жорий этилди. Барча ҳудудларда тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиб, ҳал этишга кўмаклашадиган Бош вазир қабулхоналари ташкил қилинди. Бундай амалий чоралар ўз самарасини бермоқда. Бугунга келиб кичик бизнеснинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши қарийб 60 фоизни ташкил этмоқда.

Йиғилишда соҳада эришилган ютуқлар ислоҳотларнинг дастлабки натижалари экани кайд этилиб, асосий эътибор ҳозиргача мавжуд бўлаётган камчиликлар ва учраётган муаммоларни ҳал этишга қаратилди. Жумладан, кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимига кўра иш олиб борилмаётгани, вилоятларда шароит яратиб берилмагани учун ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектлари сони кўпайиб кетгани кескин танқид қилинди. Хусусан, кичик бизнес соҳасида фаолият кўрсатмаётган корхоналар сони ҳанузгача юқорилигича қолаётгани, жорий йил 1 июль ҳолатига фаолияти тўхтаб қолган тадбиркорлик субъектлари сони 177 мингтани ёки жами субъектларнинг 26 фоизини ташкил этаётгани қайд этилди. 

Эътиборлиси, видеоселектор йиғилишида барча даражадаги ҳокимлар ва уларнинг биринчи ўринбосарлари фаолиятига янги ташкил этилган ёки фаолияти қайта тикланган кичик корхоналар ва уларда яратилган иш ўринлари сонидан келиб чиққан ҳолда, баҳо бериш ва рағбатлантириш бўйича янги тизим жорий этиш вазифаси қўйилди. Баҳо беришда тадбиркорлик субъектларининг яшовчанлик кўрсаткичи асосий мезонлардан бири бўлиши кераклиги белгиланди. Ҳар бир туман, шаҳарнинг салоҳиятидан келиб чиқиб, кичик бизнесни ривожлантириш йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди. Ушбу таклифлар асосида тадбиркорларга уларни амалга ошириш, кредит, ер ва бино ажратиш, инфратузилмага уланиш каби барча масалаларда кўмаклашиш зарурлиги борасида вазирлик ва идораларга аниқ вазифа ҳамда топшириклар берилди.

Шунингдек, кичик бизнес субъектлари ва йирик корхоналар ўртасида кооперацияни кенг йўлга қўйиш, банкларнинг тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишини янада яхшилаш, ажратилаётган кредитлар самарадорлигини ошириш ҳамда соҳани ривожлантиришнинг бошқа масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Соҳани янада ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул бўлган Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тизимида Тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш агентлиги ташкил этиш таклифи илгари сурилди. Янги агентликка Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси ҳам кўйилди.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш энг муҳим масала бўлса, унинг таянчи бўлган хусусий бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва соҳадаги муаммоларни тизимли ҳал этиш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини юксалтиришдек биз учун энг долзарб бўлиб турган устувор вазифанинг калитидир.

Абдурашид ТЎХТАБОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 118

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими